Россия армия тузилмасини таҳдидларга мутаносиб равишда яхшилашда давом этади — Шойгу

© Sputnik / Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишСовместное заседание коллегии Минобороны России и Белоруссии.
Совместное заседание коллегии Минобороны России и Белоруссии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2024
Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси Мудофаа вазири Қуролли Кучлар раҳбарияти билан селекторлар йиғилишида бир қатор баёнотлар берди.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Шимолий Атлантика алянси таҳдидининг кучайиши таъсирида Россияда иккита янги ҳарбий округ пайдо бўлди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу селекторлар йиғилишида маълум қилди.
“Россия чегаралари яқинида НАТОнинг ҳарбий салоҳиятини ошириш, Финляндия ва кейинчалик Швециянинг ташкилотга қўшилиши орқали иттифоқни кенгайтириш фонида биз шимоли-ғарбий ва ғарбий стратегик йўналишларда қўшин гуруҳларини кучайтириш бўйича чоралар кўрдик. Қуролли кучларнинг иккита стратегик ҳудудий бирлашмалар – Ленинград ва Москва ҳарбий округлари ташкил этилди”, – деди у.
Вазир президент Владимир Путин Россиянинг янги ҳарбий-маъмурий бўлинмасини йўлга қўйганини эслатди. Ҳарбий округларга тегишли ҳудудлар, жумладан, янги ҳудудлар бириктирилган, деб тушунтирди Шойгу.
Унинг сўзларига кўра, бу чоралар қўшинлар ва кучларни бошқариш самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

“Россия Федерациясининг ҳарбий хавфсизлигига юзага келаётган таҳдидларга мутаносиб равишда қуролли кучлар таркиби ва тузилмасини такомиллаштиришни давом эттирамиз”, — дея хулоса қилди вазир.

Сергей Шойгу, шунингдек, Махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россия Ҳаво-космик кучлари гуруҳи учун зарур бўлган парвоз даражаси таъминланини айтди.
“Таъкидлаж жоизки, корпорация (Бирлашган двигатель қурувчи корпорацияси– таҳр.) корхоналарининг эришилган қуввати махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган Ҳаво-космик кучлар гуруҳининг зарур даражадаги парвозини таъминлайди”, — деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, 2023 йил охирида Бирлашган двигатель қурувчи корпорация давлат мудофаа буюртмаси бўйича топшириқларни тўлиқ бажарган ва 2024 йилга мўлжалланган режалар бўйича айрим маҳсулотларни тезкор етказиб беришни таъминлаган.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда конструкторлик хизматлари фақат маҳаллий материаллардан фойдаланган ҳолда Россия двигателларининг техник ва ресурс хусусиятларини яхшилайди.
Бундан ташқари, Бирлашган двигатель қурувчи корпорация корхоналари ҳарбйи гибрид тузилмаларини комплекс синовлардан ўтказмоқда, бу зарарли чиқиндиларни камайтиради ва ёқилғи самарадорлиги ва самолётларнинг эксплуатацияси хавфсизлигини сезиларли даражада оширади, дея қўшимча қилди ҳарбий бўлим бошлиғи.
Россиянинг Ан-124 учун Д-18Т двигателларини серияли ишлаб чиқариш 2027 йилнинг тўртинчи чорагида режалаштирилган, деди Россия мудофаа вазири. У Ан-124 “Руслан” оғир ҳарбий транспорт самолётлари паркининг хизмат кўрсатиш ҳолатини сақлаб қолиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.
“Ҳозирги вақтда Россиянинг Д-18Т двигателларини (ушбу самолётлар учун – таҳр.) серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда, уни ишга тушириш 2027 йилнинг тўртинчи чорагига мўлжалланган”, — деди вазир.
Унинг қайд этишича, реактив двигателли Ил-212 енгил ҳарбий транспорт самолётини яратиш 2026 йил охирига режалаштирилган.
“Бирлашган авиа-қурилиш корпорацияси аллақачон самолётнинг техник дизайнини ишлаб чиқишга киришган. Намунани ишлаб чиқариш 2026 йил охирига режалаштирилган”, — деди вазир.
Унинг таъкидлашича, Ил-212 енгил ҳарбий транспорт самолёти ПД-8 турбореактив двигателлари билан жиҳозланади.

“Ушбу самолётлар эскирган Ан-26 ва Ан-72 паркининг ўрнини эгаллайди. Янги транспорт самолёти юк кўтариш даражаси ва парвоз масофаси, ёқилғи қуйиш ва техник хизмат кўрсатиш қулайлиги билан ажралиб туради”, — деди Шойгу.

Россия вазирининг қўшимча қилишича, самолёт асфалтланмаган, жиҳозланмаган учиш-қўниш йўлакларидан фойдаланиши, шунингдек, Арктика кенгликларида ҳам ишлай олади.
Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларига Авдеевкадан қочгандан сўнг янги чегараларда ўрнашиб олишига йўл қўймади ва уларни орқага суришда давом этмоқда.
“Украиналик жангарилар Авдеевка мудофаа марказидан қочганидан сўнг, Россия қўшинлари гуруҳи уларга Петровское — Ласточкино — Северное чегарасида мустаҳкам ўрнашиб олишга имкон бермади ва душманни ғарбий йўналишда суришда давом этмоқда”, — деди у.
Шойгу россиялик аскарларнинг мардлик, жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатиб, ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли ҳал этишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0