https://sputniknews.uz/20240305/giyohvandlik-internet-sotish-javobgarlik-42788726.html
Гиёҳвандлик воситаларини интернетда сотганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Гиёҳвандлик воситаларини интернетда сотганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Гиёҳвандлик воситаларини интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали амалга ошириш, бундай воситаларни тарқатиш ва реклама қилишнинг янги усулларидан фойдаланиш кескин ортмоқда.
2024-03-05T18:16+0500
2024-03-05T18:16+0500
2024-03-05T18:16+0500
ўзбекистон
жамият
депутатлар
олий мажлис қонунчилик палатаси
гиёҳванд моддалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21262518_0:178:3009:1870_1920x0_80_0_0_e31900be0179d4a31e34e86ba9fe677a.jpg
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали сотганларга жавобгарлик кучайтирилмоқда, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.Қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласига қарши курашишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситаларини интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали амалга ошириш, бундай воситаларни тарқатиш ва реклама қилишнинг янги усулларидан фойдаланиш кескин ортмоқда.Шундай усуллардан бири “наркограффити” усули бўлиб, бунда ноқонуний ташкил этилган интернет-дўкон манзили ҳақида маълумот девор ва йўлакларга чизиш орқали тарқатилмоқда. Шунингдек, уларни истеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларга ёшларни, айниқса вояга етмаганларни жалб қилиш ҳам кўпайиб бормоқда.Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.Ўзбекистонда яна бир дори гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилдиМажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
https://sputniknews.uz/20230823/ozbekiston-taqiqlangan-dorilar-royxat-38145657.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21262518_138:0:2869:2048_1920x0_80_0_0_7ed57d7e2ff58842ceee5455084ca6c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
гиёҳвандлик воситалари интернет жаҳон ахборот тармоғи реклама
гиёҳвандлик воситалари интернет жаҳон ахборот тармоғи реклама
Гиёҳвандлик воситаларини интернетда сотганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Гиёҳвандлик воситаларини интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали амалга ошириш, бундай воситаларни тарқатиш ва реклама қилишнинг янги усулларидан фойдаланиш кескин ортмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали сотганларга жавобгарлик кучайтирилмоқда, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.
Қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласига қарши курашишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситаларини интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали амалга ошириш, бундай воситаларни тарқатиш ва реклама қилишнинг янги усулларидан фойдаланиш кескин ортмоқда.
Шундай усуллардан бири “наркограффити” усули бўлиб, бунда ноқонуний ташкил этилган интернет-дўкон манзили ҳақида маълумот девор ва йўлакларга чизиш орқали тарқатилмоқда. Шунингдек, уларни истеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларга ёшларни, айниқса вояга етмаганларни жалб қилиш ҳам кўпайиб бормоқда.
“Қонун лойиҳаси билан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
“Ҳужжат лойиҳасининг қабул қилиниши гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни тарғиб ёки реклама қилиниши ёхуд ноқонуний муомаласининг барвақт олдини олишга хизмат қилади”, — дея қўшимча қилинган матбуот хизмати хабарида.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.