Ўзбекистонда яна бир дори гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишКапсулы и таблетки
Капсулы и таблетки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
Oбуна бўлиш
“Тапентадол” оғриқ қолдирувчи дори воситаси Ўзбекистонда муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекстонда “Тапентадол” оғриқ қолдирувчи дори воситаси гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди. Бу Вазирлар Маҳкамаси 19 август куни қабул қилинган 399-сонли қарордан маълум бўлди.
Бу дорининг қуйидаги ўлчамлари (граммда) ноқонуний муомалада бўлса, жиноий ҳаракат сифатида баҳоланади:
кичик — 0,5 г;
кичикдан кўпроқ — 0,5 — 5 г;
йирик — 5 г дан ортиқ.
“Тапентадол” опиоид наркотик аналгезик бўлиб, морфин ёки оксикодон сингари онкологик касалликларда ўртача ва кучли оғриқ қолдирувчи восита ҳисобланади.
Турли хил препаратларда мавжуд бўлган ушбу модда гиёҳвандликка олиб келиши, суиистеъмол қилиниши ёки нотўғри қўлланилиши мумкин. Уни нотўғри ишлатиш ёки суиистеъмол қилиш дозани ошириб юбориш ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Ушбу рўйхатга трамадол, кокаин, морфин ва бошқалар киради (жами 54 та дори).
Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати (жами 79 номда) эпилепсия ва периферик нейропатик оғриқларни (нервлар шикастланганда пайдо бўладиган сурункали оғриқ) даволаш учун мўлжалланган дорилар гуруҳига кирувчи "Габапентин" билан ҳам тўлдирилди.
Янгиликлар лентаси
0