Қатар Ўзбекистон ҳудудларида қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга оширмоқчи

© Sputnik / Alexander Kryazhev / Медиабанкка ўтишКоровы в стойле животноводческого комплекса
Коровы в стойле животноводческого комплекса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2024
Oбуна бўлиш
Қатар томони Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида Бухоро ёки Жиззах вилоятида лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тегишли ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатарда энг йирик сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи "Baladna" фермер хўжалиги бош ижрочи директори Малкольм Жордан билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Учрашув давомида Қатар томони Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида Бухоро ёки Жиззах вилоятида лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тегишли ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Тегишли ўрганиш ишлари якунлангач, "Baladna" компанияси вакиллари кейинги музокаралар учун Ўзбекистонга ташриф буюришади.
"Baladna" компанияси 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, Қатарнинг энг йирик маҳаллий озиқ-овқат ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Компания чўл шароитида ташкил этилган замонавий барча қулайликларга эга чорвачилик хўжалиги саналади.
Мазкур соҳада Қатар ички бозорининг 70 фоизи компания улушига тўғри келади. Йиллик даромади – 2,2 миллиард доллар, ишчилар сони – 1850 нафар киши. Умумий майдони 2,6 минг квадрат километр бўлган комплексда 24 минг бош қорамоллар мавжуд бўлиб, кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 800 минг литр сут маҳсулотини ташкил этади. Компания 3 та қайта ишлаш заводларида 268 турдаги 450 тонна сут маҳсулотларини чиқаради.
Между Узбекистаном и Катаром будет развиваться сотрудничество в сфере здравоохранения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2024
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
Янгиликлар лентаси
0