https://sputniknews.uz/20240301/ozbekiston-va-qatar-ortasida-sogliqni-saqlash-sohasidagi-hamkorlik-rivojlantiriladi-42724133.html
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
2024-03-01T10:55+0500
2024-03-01T10:55+0500
2024-03-01T18:20+0500
жамият
ўзбекистон
қатар
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/01/42723426_0:0:1273:716_1920x0_80_0_0_b1fadd39ea7d481f629d3e4a87938ff0.jpg
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатарнинг "Elegancia Healthcare" компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашув якунида эришилган келишувларни амалга ошириш ишларини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва"Elegancia Healthcare" компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этишга келишиб олинди."Elegancia Healthcare" Қатарнинг "Power International Holding" компанияси таркибига киради. Компания 840 та ўринли, 250 та юқори малакали доктор ва 400 дан ортиқ ҳамшираларга эга 4 та йирик кўптармоқли шифохоналарга эгалик қилади.
https://sputniknews.uz/20240211/ozbekiston-qatar-birinchi-elchi-tayinlov-42443318.html
ўзбекистон
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/01/42723426_156:0:1111:716_1920x0_80_0_0_459a02fadb433af27ee14468dcb119ca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ва қатар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
ўзбекистон ва қатар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
10:55 01.03.2024 (янгиланди: 18:20 01.03.2024) Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатарнинг "Elegancia Healthcare" компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, деб
хабар бермоқда "Дунё" АА.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қатар томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида, хусусан аҳоли саломатлигини яхшилаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.
Учрашув якунида эришилган келишувларни амалга ошириш ишларини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва"Elegancia Healthcare" компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.
"Elegancia Healthcare" Қатарнинг "Power International Holding" компанияси таркибига киради. Компания 840 та ўринли, 250 та юқори малакали доктор ва 400 дан ортиқ ҳамшираларга эга 4 та йирик кўптармоқли шифохоналарга эгалик қилади.