Мирзиёев Урганчдаги ҳарбий-академик лицейга борди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей имени Джалолиддина Мангуберды в городе Ургенче.
Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей имени Джалолиддина Мангуберды в городе Ургенче. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2024
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари муассаса, таълим жараёнлари билан танишди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 1 март куни Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейни бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Таълим муассасаси 2023-2024 ўқув йилидан фаолият бошлаган. 300 ўринли замонавий бинода ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Улар бу ерда аниқ фанлар йўналишида икки йил таълим олади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей имени Джалолиддина Мангуберды в городе Ургенче.
Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей имени Джалолиддина Мангуберды в городе Ургенче. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2024
Ўқув хоналари энг сўнгги русумдаги мультимедиа ва коммуникация воситалари билан жиҳозланган. Лицей ахборот-ресурс марказида 7 мингдан ортиқ ўқув ва бадиий китоблар, 11 мингдан ортиқ электрон адабиётлар бор. У вилоятдаги олий таълим муассасалари ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тармоғига уланган. Шунингдек, бу ерда Жалолиддин Мангуберди музейи, ёпиқ турдаги спорт зал ҳамда очиқ майдондаги спорт шаҳарчаси, саф майдони, ошхона ва ётоқхона мавжуд. Ўқувчилар дарсдан ташқари ўндан ортиқ фан, ахборот технологиялари, ижодий тўгараклар ҳамда спорт машғулотларида иштирок этади. Бепул кийим-кечак, тўрт маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей имени Джалолиддина Мангуберды в городе Ургенче.
Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей имени Джалолиддина Мангуберды в городе Ургенче. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2024
Давлат раҳбари муассаса, бу ердаги таълим жараёнлари билан танишди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди. Жалолиддин Мангубердининг ватанпарварлиги, жасорати ёш авлод учун ибрат эканлиги таъкидланди.
“Бу ерда аниқ фанлар ўқитилиши яхши. Шу билан бирга, дарс жараёнларида ватанпарварлик тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, қадриятларимизни ҳам ўргатиш лозим. Шундай бўлиши керакки, миллий руҳ ва ғурур ёшларнинг энг кучли қуроли бўлиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей имени Джалолиддина Мангуберды в городе Ургенче.
Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей имени Джалолиддина Мангуберды в городе Ургенче. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2024
Ҳарбий-жанговар қудрат, юксак маънавий салоҳият юрт ҳимоячиларининг муҳим таянчи эканига урғу берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей имени Джалолиддина Мангуберды в городе Ургенче.
Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей имени Джалолиддина Мангуберды в городе Ургенче. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2024
Шундан сўнг Хоразм вилоятига ташриф якунланди, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по социально-экономическому развитию Хорезмской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2024
Президент Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бағишланган мажлис ўтказди
Янгиликлар лентаси
0