Мирзиёев бошчилигида авиация соҳасидаги трансформация жараёнлари кўриб чиқилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по трансформации государственных предприятий в сфере авиации
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по трансформации государственных предприятий в сфере авиации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2024
Oбуна бўлиш
Мутасаддиларга харажатларни қисқартириш дастурини тасдиқлаб, хизматлар рақобатдошлигини ошириш, хусусий шериклик лойиҳаларини тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 22 февраль куни авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда авиация хизматлари бозорида хусусий секторга кенг йўл очилди. Авиакомпаниялар сони 15 тага, жумладан, хусусийлари 10 тага етди. Ўтган йилнинг ўзида 28 та янги самолёт олиб келинди. Буларнинг натижасида охирги етти йилда рейслар 2 баробар кўпайган. Самарқанд аэропорти хусусий шерикликка берилгани ҳисобига йўловчи оқими 4 карра ошиб, 1 миллионга етган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по трансформации государственных предприятий в сфере авиации
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по трансформации государственных предприятий в сфере авиации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2024
Шунга қарамасдан, ўтган йили авиация хизматлари ҳажми бор-йўғи 11,6 фоиз ўсган. Мамлакат стратегиясида 2030 йилга қадар авиақатновлар сонини 4 карра ошириш режалаштирилган. Унга эришиш учун соҳада йиллик ўсиш суръатлари 20 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
Тақдимотда “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airроrts” акциядорлик жамиятларида трансформация жараёнларини тезлаштириш, хизмат турлари ва даромадни кўпайтириш бўйича жорий йилги режалар баён қилинди.
Хусусан, миллий авиакомпанияга халқаро кредит рейтингини олиб, уни “IPO”га чиқариш жараёни бошланади. Бухоро, Наманган, Урганч ва Андижон аэропортлари хусусий бошқарувга берилиб, модернизация қилинади. Жорий йилда рейслар сони 20 фоизга оширилади.
“Соҳада харажатларни 20 фоизга қисқартириш чоралари кўрилади. Ёқилғи сарфи юқори бўлган эски самолётлар сотилиб, замонавий ва тежамкор ҳаво кемалари олиб келинади. 72 та йўналиш бўйича оптимал парвозлар маршрутини танлаш орқали ёқилғи сарфи сезиларли камайтирилади. Фойдаланилмаётган ва даромад келтирмаётган активлар сотувга чиқарилади”, - дейилади хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по трансформации государственных предприятий в сфере авиации
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по трансформации государственных предприятий в сфере авиации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2024
Мутасаддиларга харажатларни қисқартириш дастурини тасдиқлаб, хизматлар рақобатдошлигини ошириш, хусусий шериклик лойиҳаларини тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди. Аэропортларда қўшимча хизматларни кўпайтириш, Навоий аэропортида самолётларга техник хизмат кўрсатишни ривожлантириб, унинг салоҳиятини тўлиқ ишга солиш зарурлиги таъкидланди.
Давлат авиакомпанияларига хорижий малакали мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек, кадрлар тайёрлашни яхшилаш масалалари ҳам айтиб ўтилди.
Янгиликлар лентаси
0