https://sputniknews.uz/20240223/amerikalik-yollanma-askar-rossiya-uqkga--nimalar-qilganini-oshkor-qildi-42633687.html
Америкалик ёлланма аскар Россия УҚКга нималар қилганини ошкор қилди
Америкалик ёлланма аскар Россия УҚКга нималар қилганини ошкор қилди
Sputnik Ўзбекистон
Америкалик ёлланма аскар Россия Киевга нималар қилганини ошкор қилди
2024-02-23T12:46+0500
2024-02-23T12:46+0500
2024-02-23T12:46+0500
россия
киев
украина
дрон
ҳарбийлар
ҳарбий
ҳарбий техника
дунё янгиликлари
дунёда
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/05/41394930_0:0:3151:1773_1920x0_80_0_0_69b184a2b87c669fdbdd08711bfceb37.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Россия армияси Украина Қуролли Кучларига дронлар ёрдамида доимий ҳужумлар уюштирмоқда, бу эса украиналик ҳарбийлар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда, деди америкалик ёлланма аскар Метт Вандайк “Judging Freedom” YouTube-каналидаги эфирда.Вандайкнинг сўзларига кўра, Россия армияси унинг гуруҳидаги ёлланма аскарларга ҳам ҳужум қилган. У, шунингдек, Украина Қуролли Кучларида аскарларнинг сезиларли даражада танқислиги ва кўплаб украиналиклар сафарбар бўлишни истамаслигини айтди.FPV-дрон – дроннинг бир тури бўлиб (асосан коптер, шунингдек, самолёт турлари), оператор томонидан масофадан бошқариш пульти ва виртуал ёки қўшимча реаллик кўзойнаклари ёрдамида масофадан бошқарилади, унга дроннинг курс камерасидан тасвир узатилади. Шундай қилиб, дрон оператори ўзининг олдидаги тасвирни дронни шахсан бошқараётгандек кўради.Ғарб Россияда ишлаб чиқарилган FPV-дронларининг самарадорлиги ва хавфли кучини бир неча бор қайд этган. "Forbes" Россия Украина Қуролли Кучларига қарши курашиш учун бундай ускуналарни оммавий ишлаб чиқараётгани ҳақида хабар берди. У Украина Қуролли Кучларининг кўп сонли зирҳли техникаси ва артиллериясини ишдан чиқаришга қодир.
киев
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/05/41394930_420:0:3151:2048_1920x0_80_0_0_1879fd333ee7d1881ca62b53ebb4d234.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
америкалик ёлланма аскар россия киевга нималар қилганини ошкор қилди
америкалик ёлланма аскар россия киевга нималар қилганини ошкор қилди
Америкалик ёлланма аскар Россия УҚКга нималар қилганини ошкор қилди
Вандайкнинг сўзларига кўра, Россия армияси унинг гуруҳидаги ёлланма аскарларга ҳам ҳужум қилган.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Россия армияси Украина Қуролли Кучларига дронлар ёрдамида доимий ҳужумлар уюштирмоқда, бу эса украиналик ҳарбийлар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда,
деди америкалик ёлланма аскар Метт Вандайк “Judging Freedom” YouTube-каналидаги эфирда.
"Катта муаммо шундаки, фронтда нафақат артиллерия бор. Руслар бизни дронлар билан аниқлаб, гранаталар ташламоқда. Мен ўзим ҳам шундай ҳолатга дуч келдим", – дейди у.
Вандайкнинг сўзларига кўра, Россия армияси унинг гуруҳидаги ёлланма аскарларга ҳам ҳужум қилган. У, шунингдек, Украина Қуролли Кучларида аскарларнинг сезиларли даражада танқислиги ва кўплаб украиналиклар сафарбар бўлишни истамаслигини айтди.
"Вьетнам уруши пайтида ҳам худди шундай муаммога дуч келган эдик", – деб эслайди Вандайк.
FPV-дрон – дроннинг бир тури бўлиб (асосан коптер, шунингдек, самолёт турлари), оператор томонидан масофадан бошқариш пульти ва виртуал ёки қўшимча реаллик кўзойнаклари ёрдамида масофадан бошқарилади, унга дроннинг курс камерасидан тасвир узатилади. Шундай қилиб, дрон оператори ўзининг олдидаги тасвирни дронни шахсан бошқараётгандек кўради.
Ғарб Россияда ишлаб чиқарилган FPV-дронларининг самарадорлиги ва хавфли кучини бир неча бор қайд этган. "Forbes" Россия Украина Қуролли Кучларига қарши курашиш учун бундай ускуналарни оммавий ишлаб чиқараётгани ҳақида хабар берди. У Украина Қуролли Кучларининг кўп сонли зирҳли техникаси ва артиллериясини ишдан чиқаришга қодир.