Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Кострома десантчилари Артёмовск яқинида Украина аскарларини "Корнет" билан ўққа тутди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишРабота разведчиков Новороссийского десантно-штурмового горного соединения на Запорожском направлении
Работа разведчиков Новороссийского десантно-штурмового горного соединения на Запорожском направлении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2024
Oбуна бўлиш
Россия ҳарбийлари украиналик жангарилар яширинган блиндажни аниқлади ва танкга қарши ракета тизими ёрдамида йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ҳарбий ҳаво-десант кучларининг Жанубий кучлар гуруҳи таркибига кирувчи "Корнет" танкга қарши ракета тизими экипажи Артёмовск шимоли-ғарбида Украина пиёда аскарлари гуруҳини йўқ қилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб хабар берди.
“Кострома десантчиларининг “Корнет” танкга қарши ракета тизими экипажи Артёмовск шимоли-ғарбидаги блиндажда Украина Қуролли кучлари пиёда аскарлари гуруҳини йўқ қилди”, — дейилади ҳарбий идорада.
Шунингдек, улар разведка ходимлари объектив видео кузатув ускунасидан фойдаланган ҳолда блиндажда яширинган жангариларни аниқлаганликлари ва координаталарни назорат пунктига узатганликларини қўшимча қилишди. “Корнет” танкга қарши ракета тизими экипажи нишонни йўқ қилиш вазифасини олди.
"Нишонни йўқ қилиш вазифасини олган Кострома десантчиларининг танкга қарши ракета тизими экипажи кечаси зудлик билан шаҳар четига йўл олди ва у ерда кўп қаватли бинолардан бирида ўқ отиш позициясини эгаллади. Танкга қарши ракета тизимидан бошқариладиган ракета билан аниқ нишонга олиб, десантчилар Украина Қуролли Кучларининг бир гуруҳ пиёда аскарларига зарба беришди”, — дейилади Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабарида.
Дмитрий Песков, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2024
Россия тинч йўлни афзал кўради, агар у рад этилса, ҳарбий операция давом этади — Песков
Янгиликлар лентаси
0