https://sputniknews.uz/20240210/mirziyoev-va-lukashenko-amirsoyda-changi-uchdi-foto-42432686.html
Мирзиёев ва Лукашенко “Амирсой”да чанғи учди — фото
Мирзиёев ва Лукашенко “Амирсой”да чанғи учди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Лукашенко “Амирсой”да чанғи учди — фото
2024-02-10T10:15+0500
2024-02-10T10:15+0500
2024-02-12T12:16+0500
сиёсат
ўзбекистон
беларусь
шавкат мирзиёев
александр лукашенко
"амирсой" оромгоҳи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/0a/42431633_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_c2ea880742e4bcba84c14d1b5931a05c.jpg
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Беларусь президенти Александр Лукашенко “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда давлат раҳбарлари маданий-гуманитар йўналишда, шу жумладан спорт ва туризм соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттиришга келишиб олдилар. Олий даражадаги учрашувлар якунида бошқа ҳужжатлар қаторида 2024-2025 йилларда Спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича дастур ва Туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланган эди.Жаҳон даражасидаги ҳар мавсумга мос ушбу мажмуага ташриф давомида давлат раҳбарлари спортчилар ва сайёҳлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар, икки мамлакат ўртасидаги туризм алмашинувини кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.Етакчилар самимий мулоқотни тоғ-чанғи трассасида давом эттириб, биргаликда чанғи учдилар.
https://sputniknews.uz/20240209/birgalikda-ekilgan-daraxt-texnoparkka-tashrif-lukashenko-tashrifining-ikkinchi-kuni-42414799.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/0a/42431633_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c6ad1ee4715c12bf4f2362261a48e641.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев ва лукашенко “амирсой”да чанғи учди — фото
мирзиёев ва лукашенко “амирсой”да чанғи учди — фото
Мирзиёев ва Лукашенко “Амирсой”да чанғи учди — фото
10:15 10.02.2024 (янгиланди: 12:16 12.02.2024) Етакчилар самимий мулоқотни тоғ-чанғи трассасида давом эттириб, биргаликда чанғи учдилар.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Беларусь президенти Александр Лукашенко “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда давлат раҳбарлари маданий-гуманитар йўналишда, шу жумладан спорт ва туризм соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттиришга келишиб олдилар. Олий даражадаги учрашувлар якунида бошқа ҳужжатлар қаторида 2024-2025 йилларда Спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича дастур ва Туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланган эди.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда спорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Амирсой” тоғ дам олиш маскани шулар жумласидан. Охирги уч йилда бу ерга 4 миллионга яқин сайёҳ келган.
Жаҳон даражасидаги ҳар мавсумга мос ушбу мажмуага ташриф давомида давлат раҳбарлари спортчилар ва сайёҳлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар, икки мамлакат ўртасидаги туризм алмашинувини кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
Етакчилар самимий мулоқотни тоғ-чанғи трассасида давом эттириб, биргаликда чанғи учдилар.