Оғир атлетика: ўзбекистонлик спортчи ОЧда ҳам олтин, ҳам кумуш медалларга эга чиқди
© Национальный олимпийский комитетЎзбекистонлик оғир атлет Сарварбек Зафаржонов Осиё чемпионатида дастлабки олтин медални қўлга киритди.
© Национальный олимпийский комитет
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик оғир атлет Сарварбек Зафаржонов Осиё чемпионатида дастлабки олтин медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Сарварбек Зафаржонов Осиё чемпионатида дастлабки олтин медални қўлга киритди, деб ёзмоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Тошкентда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди.
Эркаклар ўртасида -89 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Сарварбек Зафаржонов олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.
© Национальный олимпийский комитет
1/3
© Национальный олимпийский комитет
© Национальный олимпийский комитет
2/3
© Национальный олимпийский комитет
© Национальный олимпийский комитет
3/3
© Национальный олимпийский комитет
1/3
© Национальный олимпийский комитет
2/3
© Национальный олимпийский комитет
3/3
© Национальный олимпийский комитет
“Атлетимиз даст кўтаришда 167 кг билан энг яхши натижани қайд этди. Шунингдек, унинг икки кураш бўйича кўрсатган 362 кг натижаси яна бир кумуш медални тақдим қилди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати 3 февраль куни бошланган. Қитъа биринчилигида Осиёнинг 34 та мамлакатидан 250 нафарга яқин энг кучли оғир атлетикачи иштирок этишмоқда.