Тошкентда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

© unsplash/Victor FreitasТяжелая атлетика.
Тяжелая атлетика. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент 2025 йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Тошкент яна бир бор оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади, дея хабар берди Миллий олипмия қўмитаси.
Бугун Қатарда оғир атлетика бўйича Гран-при турнири бошланди. Париж-2024 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида Жамила Панфилова иштирокини бошлайди. -49 кг вазн тоифасига эга атлет “В” гуруҳида ўз омадини синаб кўради.
Қайд этилишича, турнирдан аввал Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда яқин вақт ичида ўтадиган йирик мусобақаларга мезбон давлатлар белгилаб олинди.
“Тошкент шаҳри 2025 йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди. 2018 йил ҳам ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати пойтахтимизга ишониб топширилган ва мусобақа юқори савияда ўтказилган эди”, — дейилади хабарда.
2026 йилга белгиланган катталар ўртасидаги дунё биринчилиги эса Хитойнинг Нинбо шаҳрида ўтадиган бўлди.
Маълумот учун, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2024 йил Баҳрайн, 2025 йил Норвегияда ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0