Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги янги бош консули вазифасига киришди

© Sputnik / Алексей ДаничевСанкт-Петербург
Санкт-Петербург - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2024
Oбуна бўлиш
Абдураҳмон Маҳмудов Санкт-Петербургдаги Бош консулликни бошқарган Алишер Бабаев ўрнига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг янги бош консули Абдураҳмон Маҳмудов Санкт-Петербургда ўз вазифасини бажаришга киришди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Абдураҳмон Маҳмудов 2019 йилдан 2024 йилгача Санкт-Петербургдаги Бош консулликни бошқарган Алишер Бабаев ўрнига тайинланди.
© ИА ДунёАбдурахмон Махмудов
Абдурахмон Махмудов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2024
Абдурахмон Махмудов
“Ўзбекистоннинг янги бош консули Абдураҳмон Маҳмудов Россия шимолий пойтахтига етиб келди”, — дейилади хабарда.
Янги бош консул Наманган давлат университети (бакалавр) ва Тошкент давлат юридик университети (магистратура)ни тамомлаган. 37 ёшли дипломат Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида, ТИВ тузулмасида турли лавозимларда ишлаган. 2019–2023 йилларда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасида биринчи котиб, сўнгра маслаҳатчи бўлиб фаолият юритган.
Бош консулликнинг консуллик округига Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақалари киради. Булар қуйидаги 11 та ҳудуд: Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Архангельск вилояти, Вологда вилояти, Калининград вилояти, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри ва Ненец автоном округи.
Янгиликлар лентаси
0