https://sputniknews.uz/20240207/eoii-davlatlari-loyihala-qollab-quvvatlash-hujjat-ratifikatsiya-42381507.html
ЕОИИ давлатларида лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга оид ҳужжат ратификация қилинди
ЕОИИ давлатларида лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга оид ҳужжат ратификация қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Федерация Кенгаши ЕОИИда қўшма саноат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш баённомасини ратификация қилишни маъқуллади.
2024-02-07T17:26+0500
2024-02-07T17:26+0500
2024-02-07T17:26+0500
еоии
россия
лойиҳа
ўзбекистон ва еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37330807_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_583fa490cf66c0777f506e6b9ed89d0c.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Россия Федерацияси Федераль Мажлисининг Федерация Кенгаши Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритувчи баённомани ратификация қилди, деб ёзади РИА Новости.Тасдиқланган тузатишлар ЕОИИ давлатлари томонидан қўшма саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширишда молиявий ёрдам кўрсатишга тааллуқли.Ҳужжатга мувофиқ, ушбу мақсадлар учун келгуси молиявий йилда ЕОИИ бюджетида назарда тутилган маблағлар миқдори ўтган молиявий йилда иттифоққа аъзо давлатлар бюджетларига махсус, антидемпинг ва компенсация божларидан тушган тушумларнинг умумий миқдорининг фоизи сифатида белгиланади.Баённомада ушбу фоиз миқдори ва молиявий ёрдам шакли Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши томонидан белгиланиши ҳам қайд этилган.ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан лойиҳаларни танлаш ва амалга ошириш, шунингдек, уларга ЕОИИ бюджетидан молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши томонидан тасдиқланган регламентга мувофиқ белгиланади.
https://sputniknews.uz/20240206/eoii-sanoat-mahsulotlar-ishlab-chiqaruvchi-narxlar-indek-42365504.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37330807_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_c5bcc70d56e185033e33d0b53485e92b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
федерация кенгаши еоии қўшма саноат лойиҳалари
федерация кенгаши еоии қўшма саноат лойиҳалари
ЕОИИ давлатларида лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга оид ҳужжат ратификация қилинди
Федерация Кенгаши ЕОИИда қўшма саноат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш баённомасини ратификация қилишни маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Россия Федерацияси Федераль Мажлисининг Федерация Кенгаши Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритувчи баённомани ратификация қилди, деб ёзади РИА Новости.
Тасдиқланган тузатишлар ЕОИИ давлатлари томонидан қўшма саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширишда молиявий ёрдам кўрсатишга тааллуқли.
Ҳужжатга мувофиқ, ушбу мақсадлар учун келгуси молиявий йилда ЕОИИ бюджетида назарда тутилган маблағлар миқдори ўтган молиявий йилда иттифоққа аъзо давлатлар бюджетларига махсус, антидемпинг ва компенсация божларидан тушган тушумларнинг умумий миқдорининг фоизи сифатида белгиланади.
Баённомада ушбу фоиз миқдори ва молиявий ёрдам шакли Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши томонидан белгиланиши ҳам қайд этилган.
ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан лойиҳаларни танлаш ва амалга ошириш, шунингдек, уларга ЕОИИ бюджетидан молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши томонидан тасдиқланган регламентга мувофиқ белгиланади.