Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли эканлиги маълум қилинди

© unsplash/Bench AccountingМужчина работает на ноутбуке в офисе.
Мужчина работает на ноутбуке в офисе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2024
Oбуна бўлиш
Статистика агентлиги аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича таркибини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолининг 56,3 фоизи меҳнатга лоёқатли, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Агентлик 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркибини эълон қилди.
Унга кўра:
меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,8 млн киши (32,1 %)
меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,7 млн киши (56,3 %)
меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,3 млн киши (11,6 %)
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада доимий аҳоли сони 36,8 миллион кишини ташкил этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, энг кўп фуқаро Самарқанд ва Фарғона вилоятларида яшайди — ҳар бирида 4 миллиондан ортиқ.
Рукопожатие. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2024
Бу йил Ўзбекистонда 5 млн аҳоли иш билан таъминланади
Янгиликлар лентаси
0