https://sputniknews.uz/20240109/ozbekiston-5-mln-aholi-ish-sohalar-41969453.html
Бу йил Ўзбекистонда 5 млн аҳоли иш билан таъминланади
Бу йил Ўзбекистонда 5 млн аҳоли иш билан таъминланади
Sputnik Ўзбекистон
Бизнесга 2 миллион аҳолини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.
2024-01-09T09:31+0500
2024-01-09T09:31+0500
2024-01-09T09:51+0500
жамият
ўзбекистон
ёшлар
иш
янги иш ўринлари
шавкат мирзиёев
тадбиркор
бизнес
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/09/41970453_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_bdb63d758eb17aa19f719c665d7baf14.jpg
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Бу йил 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимотида маълум қилинди.Расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади.Қуйидаги соҳаларда иш жойи яратиш имконияти бор:Бундан ташқари, замонавий молиявий инструментлар, жумладан, микромолиялашнинг янги тизимини кенг жорий қилиш орқали 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш кўзда тутилмоқда.Таъкидланишича, сўнгги йилларда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилган. Энди уларнинг фаолиятини кенгайтириш, босқичма-босқич кичик бизнесга ўтказиш ва бозор топишига кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.“Менинг бизнесим” платформаси, “Бизнесга биринчи қадам” банк карталари жорий этилиши бунинг учун қулайлик яратади.Иқтисодий айланмага киритилмаган ерларни инфратузилмага улаш, лойиҳаларни ишга тушириш учун ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.“Агрегатор” тизими асосида “100 минг экспортчи деҳқон” дастури жорий қилиниб, бу йил 15 минг гектар ер майдонлари аукционга чиқарилиши белгиланди. Меҳнат стажига эга бўлмаган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий реестрдаги фуқароларни ишга олган корхоналарга солиқ бўйича енгилликлар қўллаш муҳимлиги ҳам айтиб ўтилди.Айтилишича, иқтисодиёт ва молия вазирлигига янги иш ўринлари яратиш бўйича қўшимча захира ва имкониятларни аниқлаш вазифаси қўйилди.Жорий йилдан бошлаб 34 турдаги ҳисоботлар бекор қилинмоқда. Бунинг натижасида ҳар йили 21 мингдан ортиқ тадбиркорнинг 500 миллион сўм харажати тежалади.Ўзи умуман, тадбиркорлар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ягона рўйхати тасдиқланмаган. Шу боис давлат раҳбари ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилиш бўйича топшириқ берди.“Шунингдек, тадбиркорларга мажбурий талабларни қисқартириш мақсадида 16 та лицензия ва рухсатномани бекор қилиш лозимлиги белгиланди”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/09/41970453_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_aeda1f004beb10e830cdc9fa5696fffd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бизнес аҳоли иш билан таъминлаш шавкат мирзиёев ўзбекистон
бизнес аҳоли иш билан таъминлаш шавкат мирзиёев ўзбекистон
Бу йил Ўзбекистонда 5 млн аҳоли иш билан таъминланади
09:31 09.01.2024 (янгиланди: 09:51 09.01.2024) Бизнесга 2 миллион аҳолини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Бу йил 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимотида
маълум қилинди. Расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади.
“Шуларни инобатга олиб, сифатли ва юқори даромадли иш ўринлари ҳисобига жорий йилда 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган”, — дейилади хабарда.
Қуйидаги соҳаларда иш жойи яратиш имконияти бор:
хизматлар соҳасида 2,5 миллион;
қишлоқ хўжалигида 2,1 миллион;
инвестиция лойиҳалари ва саноатда 250 минг;
Бундан ташқари, замонавий молиявий инструментлар, жумладан, микромолиялашнинг янги тизимини кенг жорий қилиш орқали 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш кўзда тутилмоқда.
“Тақдимотда мутасаддилар 2024 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури бўйича ахборот берди. Давлатимиз раҳбари бу дастурни маъқуллаб, уни амалга ошириш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берди”, — дея қайд этилган хабарда.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилган. Энди уларнинг фаолиятини кенгайтириш, босқичма-босқич кичик бизнесга ўтказиш ва бозор топишига кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.
“Менинг бизнесим” платформаси, “Бизнесга биринчи қадам” банк карталари жорий этилиши бунинг учун қулайлик яратади.
Иқтисодий айланмага киритилмаган ерларни инфратузилмага улаш, лойиҳаларни ишга тушириш учун ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.
“Агрегатор” тизими асосида “100 минг экспортчи деҳқон” дастури жорий қилиниб, бу йил 15 минг гектар ер майдонлари аукционга чиқарилиши белгиланди. Меҳнат стажига эга бўлмаган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий реестрдаги фуқароларни ишга олган корхоналарга солиқ бўйича енгилликлар қўллаш муҳимлиги ҳам айтиб ўтилди.
Айтилишича, иқтисодиёт ва молия вазирлигига янги иш ўринлари яратиш бўйича қўшимча захира ва имкониятларни аниқлаш вазифаси қўйилди.
Жорий йилдан бошлаб 34 турдаги ҳисоботлар бекор қилинмоқда. Бунинг натижасида ҳар йили 21 мингдан ортиқ тадбиркорнинг 500 миллион сўм харажати тежалади.
Ўзи умуман, тадбиркорлар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ягона рўйхати тасдиқланмаган. Шу боис давлат раҳбари ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилиш бўйича топшириқ берди.
“Шунингдек, тадбиркорларга мажбурий талабларни қисқартириш мақсадида 16 та лицензия ва рухсатномани бекор қилиш лозимлиги белгиланди”, — дея қўшимча қилинган хабарда.