Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга ёрдам кўрсатилади

© Sputnik / Табылды КадырбековТЭЦ Бишкек
ТЭЦ Бишкек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2024
Oбуна бўлиш
Бугун Ўзбекистондан Қирғизистонга 1000 та суюлтирилган газ баллонлари етиб борди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Кеча, 2 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Саидов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан, Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Ўз навбатида, Кулубаев самимий миннатдорлик билдирди.
Бугун Ўзбекистондан Қирғизистонга 1000 та суюлтирилган газ баллонлари етиб борди.
Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни ярим тунда Бишкек ИЭСда портлаш юз берди. Оқибатда пойтахт иссиқлик таъминотидан узилиб қолди.
Янгиликлар лентаси
0