Бишкек иссиқлик марказида йирик авария содир бўлди

© Sputnik / Табылды КадырбековТЭЦ Бишкек
ТЭЦ Бишкек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2024
Oбуна бўлиш
Фавқулодда ҳодиса оқибатида 5 киши жароҳатланган, 2,5 мингга яқин уйлар иссиқлик таъминотисиз қолган.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўтган тунда Бишкек иссиқлик марказида йирик авария содир бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.
Соат 03:06 да қозонлардан бири портлаган ва ёнғин чиққан. Воқеа жойига ўт ўчириш бригадалари чақирилган. Ёнғин соат 5:05да ўчирилди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Авария туфайли Бишкекдаги 2493 та кўп қаватли уй иссиқлик ва иссиқ сувсиз қолди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги воқеанинг иккита версиясини кўриб чиқмоқда, улардан бири диверсия.
Ҳодиса оқибатида 5 киши жабрланган, улардан икки нафари амбулатор даволанишга юборилган. куйиш жароҳати олган яна икки нафари оғир аҳволда реанимацияда. Бир киши куйиш бўлимида, аҳволи ўртача оғир.
БИшкекда барча мактаблар душанба кунига қадар онлайн таълимга ўтмоқда, бугун болалар боғчалари ҳам ёпилган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Президент Садир Жапаров Бишкек иссиқлик электр станциясидаги вазиятни шахсий назоратига олди. У воқеа жойига ташриф буюрди ва ҳамма нарсани имкон қадар тезроқ тиклашни топширди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Бообек Ажикеэв аввалроқ Бишкекда иссиқлик таъминоти 5-7 кун ичида тўлиқ тикланиши ҳақида хабар берган эди.
Кейинроқ Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Тўробоев кечгача пойтахтда иссиқлик таъминоти бошланишига умид қилишини айтди.
Янгиликлар лентаси
0