https://sputniknews.uz/20240202/jsst-prognozi-26-yildan-song-saratonga-chalinish-holatlari-77-foizga-kopayadi-42310017.html
ЖССТ прогнози: 26 йилдан сўнг саратонга чалиниш ҳолатлари 77 фоизга кўпаяди
ЖССТ прогнози: 26 йилдан сўнг саратонга чалиниш ҳолатлари 77 фоизга кўпаяди
Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ прогнози: 26 йилдан сўнг саратонга чалиниш ҳолатлари 77 фоизга кўпаяди
2024-02-02T14:40+0500
2024-02-02T14:40+0500
2024-02-02T14:40+0500
бу қизиқ
саломатлик
жсст
саратон
касаллик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22024965_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_8a697160abb066b4f20f84cc9384e88f.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) онкологик касалликлар бўйича ўтказилган янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда қайд этилишича, 2050 йилга келиб, дунёда саратонга чалиниш кўрсаткичлари йилига 20 миллиондан 35 миллион ҳолатга кўпайиши мумкин.Таъкидланишича, ўсиш динамикасига таъсир кўрсатувчи қатор омиллар мавжуд. Улар орасида тамаки истеъмоли, спиртли ичимликлар, семириш ва ҳаво ифлосланиши асосий ўринни эгаллайди.Инсон тараққиёти индекси паст давлатларда эса вазият бошқачароқ тус олиши мумкин. Яъни, ҳар 27 аёлдан бирига кўкрак бези саратони ташхиси қўйилиб, 48 нафар бемордан бири ҳаётдан кўз юмади.Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ер сайёраси бўйича 20 миллиондан ортиқ саратонга чалинган бемор ва 10 миллионга яқин ўлим ҳолатлари қайд этилди. Онкологик касалликлардан ўлим сабаблари орасида ўпка саратони етакчилик қилган — 18,7 фоиз. Бу дард 1,8 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди.
https://sputniknews.uz/20230816/samarqand-hindiston-saraton-markazi-tashkil-etish-37896035.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22024965_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_6202f7e194e7de2ef247b01b8dd3d916.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жсст прогнози: 26 йилдан сўнг саратонга чалиниш ҳолатлари 77 фоизга кўпаяди
жсст прогнози: 26 йилдан сўнг саратонга чалиниш ҳолатлари 77 фоизга кўпаяди
ЖССТ прогнози: 26 йилдан сўнг саратонга чалиниш ҳолатлари 77 фоизга кўпаяди
Ҳисоботда инсон тараққиёти индекси жуда юқори бўлган мамлакатларда ҳар 12 аёлдан бири кўкрак бези саратонига чалиниши прогноз қилинган.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) онкологик касалликлар бўйича ўтказилган янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда қайд этилишича, 2050 йилга келиб, дунёда саратонга чалиниш кўрсаткичлари йилига 20 миллиондан 35 миллион ҳолатга кўпайиши
мумкин.
Таъкидланишича, ўсиш динамикасига таъсир кўрсатувчи қатор омиллар мавжуд. Улар орасида тамаки истеъмоли, спиртли ичимликлар, семириш ва ҳаво ифлосланиши асосий ўринни эгаллайди.
Хусусан, ҳисоботда инсон тараққиёти индекси жуда юқори бўлган мамлакатларда ҳар 12 аёлдан бири кўкрак бези саратонига чалиниши прогноз қилинган. Шунингдек, ҳар 71 нафар бемор аёлдан бири бу хасталик оқибатида вафот этади.
Инсон тараққиёти индекси паст давлатларда эса вазият бошқачароқ тус олиши мумкин. Яъни, ҳар 27 аёлдан бирига кўкрак бези саратони ташхиси қўйилиб, 48 нафар бемордан бири ҳаётдан кўз юмади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ер сайёраси бўйича 20 миллиондан ортиқ саратонга чалинган бемор ва 10 миллионга яқин ўлим ҳолатлари қайд этилди. Онкологик касалликлардан ўлим сабаблари орасида ўпка саратони етакчилик қилган — 18,7 фоиз. Бу дард 1,8 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди.