https://sputniknews.uz/20230816/samarqand-hindiston-saraton-markazi-tashkil-etish-37896035.html
Ўзбекистон ва Ҳиндистон Самарқандда саратон маркази очмоқчи — тафсилотлар
Ўзбекистон ва Ҳиндистон Самарқандда саратон маркази очмоқчи — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Онкология марказига юқори малакали мутахассислар жалб этилади.
2023-08-16T06:59+0500
2023-08-16T06:59+0500
2023-08-16T08:47+0500
жамият
ўзбекистон
ҳиндистон
самарқанд
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/75/01/750158_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_b4dd65e2151709bdb64ae352760836df.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон Самарқандда замонавий саратон маркази ташкил этишни режалаштирмоқда, дея хабар берди “Дунё” АА.Ўзбекистон элчихонаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ҳиндистоннинг "Stemz Healthcare Pvt Ltd" компанияси вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди.Томонлар Самарқанд шаҳрида замонавий онкология марказини барпо этиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.Онкология маркази замонавий ва илғор технологиялар билан таъминланиши, унинг фаолиятига юқори малакали мутахассислар жалб этилиши, ўзбекистонлик тиббиётчиларнинг касб маҳоратини ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилиши қайд этилди.Ҳинд компанияси вакилларидан иборат делегациянинг Самарқанд шаҳрига яқин муддатларда сафарини ташкил қилиш бўйича келишиб олинди.Маълумот учун, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида "Zarmed Pratiksha Hospital Group" Ўзбекистон-Ҳиндистон кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолият кўрсатмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/75/01/750158_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_3b3c623d1326ba9e7c83547b17b6d676.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд ҳиндистон ҳамкорлик саратон маркази ўзбекистон самарқанд вилояти ҳокимлиги ўзбекистон элчихонаси "stemz healthcare pvt ltd" компания
самарқанд ҳиндистон ҳамкорлик саратон маркази ўзбекистон самарқанд вилояти ҳокимлиги ўзбекистон элчихонаси "stemz healthcare pvt ltd" компания
Ўзбекистон ва Ҳиндистон Самарқандда саратон маркази очмоқчи — тафсилотлар
06:59 16.08.2023 (янгиланди: 08:47 16.08.2023) Онкология марказига юқори малакали мутахассислар жалб этилади.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон Самарқандда замонавий саратон маркази ташкил этишни режалаштирмоқда, дея хабар берди
“Дунё” АА. Ўзбекистон элчихонаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ҳиндистоннинг "Stemz Healthcare Pvt Ltd" компанияси вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар Самарқанд шаҳрида замонавий онкология марказини барпо этиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.
“Компанияси бошқарувчи директори Раман Содҳи ўзбекистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини, бўлажак қўшма клиникани ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар ўрганилаётганини маълум қилди”, дейилади хабарда.
Онкология маркази замонавий ва илғор технологиялар билан таъминланиши, унинг фаолиятига юқори малакали мутахассислар жалб этилиши, ўзбекистонлик тиббиётчиларнинг касб маҳоратини ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилиши қайд этилди.
Ҳинд компанияси вакилларидан иборат делегациянинг Самарқанд шаҳрига яқин муддатларда сафарини ташкил қилиш бўйича келишиб олинди.
Маълумот учун, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида "Zarmed Pratiksha Hospital Group" Ўзбекистон-Ҳиндистон кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолият кўрсатмоқда.