GLSDB бомбалари Украинанинг артиллериядаги етишмовчилигини қопламайди

© Foto : SaabРеактивные снаряды РСЗО с бомбовым наконечником GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb).
Реактивные снаряды РСЗО с бомбовым наконечником GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2024
Oбуна бўлиш
Пентагон ва НАТО щз армияларида фойдаланилмайдиган тажрибавий қуролларни (IRIS-T, GLSDB) Украинага етказиб бермоқда. Бу Ғарбнинг Украина қўғирчоқларига нисбатан чуқур шубхасини акс эттиради.
Пентагон Киев режимига АҚШ армиясида ишлатилмайдиган юқори аниқликдаги GLSDB ер усти бомбалар партиясини топширганини эълон қилди.
Американинг ўтган йилги "ўқдонидан" олинган бу тажрибавий "бомбалар" махсус ҳарбий операция ҳудудидаги кучлар мувозанатини ўзгартирмайди, Россия ҳарбий қудрати кўп марта устунлик қилмоқда ва Украина армиясига доимий равишда артиллерия снарядлари, самолётлар ва ҳаво мудофаа тизимлари етишмаяпти.
АҚШ Украинага GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) бомба учли 150 км масофали залп билан ўт очувчи реактив тизимлар ракеталарини юбормоқда. Бу ҳаракати билан Вашингтон Россия Федерацияси билан прокси урушни “охирги украиналиккача” давом эттириш ниятини тасдиқлайди.
Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов бугун Американинг Украина қўғирчоқларига GLSDB ўқ-дориларини етказиб бериш Киев можаросини узайтиришини ва Украина Қуролли Кучларини янги қурбонлар ҳамда уруш жиноятлари сари ундашини эслатди.
Украина армияси ноаниқ кучга эга бўлган тажрибавий "мўъжизавий қурол" – Boeing ва Saab томонидан "эски" 113 кг кичик диаметрли ҳаво бомбаларидан яратилган янги гибрид қуролни қўлга киритмоқда. GLSDB ўқ-дорилари GBU-39 “ақлли бомба” ва М26 227 мм реактив кучайтиргичидан иборат.
Парвоз пайтида бошқариладиган бомба қуйруқ қисмидан (М26) ажралиб, қанотларини очади ва GPS-координаталари ёрдамида нишонга қараб йўналиш олади. Бундай ўқ-дорилар билан HIMARS ва унинг аналоги М270 ўт очиши мумкин. Нишонга олиш учун гўёки электрон уруш тўсиқларига чидамли инерсиал ва GPS-навигация тизими қўлланилади.
Махсус ҳарбий операция ҳудудида Excalibur бошқариладиган артиллерия снарядлари, HIMARS ракеталари ва ATACMS ракеталарининг зарбаларига муваффақиятли қарши туриш бўйича Россия тажрибаси Пентагоннинг "реклама видеолари" фойдасига эмас. Ҳатто Американинг "Foreign Affairs" журнали январь ойи охирида шундай деб таъкидлади: "Руслар ракета тизимлари ишлатадиган GPS кўрсатмаларига қарши тура олишларини исботладилар".
GLSDB нинг ягона афзаллиги НАТО мамлакатлари арсеналидаги кўп сонли М26 реактив қуруқлари деб ҳисоблаш мумкин. Битта GLSDB ўқ-дорисининг нархи тахминан 50 минг долларни ташкил этади, бу оддий HIMARS залп билан ўт очувчи реактив тизимлар ракетаси нархининг ярмига тенг. Етказиб берилганларининг ҳажми номаълум.
2023 йил 27 декабрдаги Киевга Америка ҳарбий ёрдамининг "якуний" пакети 250 миллион долларни ташкил этди ва унга NASAMS зенит ракета тизимлари, HIMARS залп билан ўт очувчи реактив тизимлари артиллерия снарядлари, Javelin, TOW ва AT-4 танкка қарши ракета тизимлари, шунингдек, 15 миллион ўқ-дорилар киради.

Юқори аниқликдаги "Lohotron"

GLSDB дан хавфсиз фойдаланиш учун Украина Қуролли кучлари ишга тушириш мосламаларини фронтнинг олдинги чизиқдан тахминан 50 км узоқликдаги масофада жойлаштириш мумкин, бу жанговар самарадорликни (100 км гача) сезиларли даражада камайтиради. GLSDB нинг тезлиги стандарт ракеталардан сезиларли даражада паст ва бу Россия ҳаво мудофаа тизимлари – "Бук-М2", "Бук-М3", "Тор" ва "Панцирь-С1" залп билан ўт очувчи реактив тизимларининг вазифаларини енгиллаштиради. НАТОнинг "Валкирияларига" қарши курашиш тактикаси аллақачон ишлаб чиқилган.
Бошқа масала муҳимроқ. Пентагон ва НАТО томонидан турли сабабларга кўра ўз армиясида фойдаланилмайдиган (IRIS-T, GLSDB ва бошқалар) Ғарб қўли остидаги Украина қўғирчоқларига нисбатан чуқур шубхасини акс эттиради. Шу билан бирга, АҚШ ва альянс Украина Қуролли Кучларининг артиллериясидаги "етишмовчилик"ни қоплаб бермаяпти. НАТО давлатлари ваъда қилган қурол ва ўқ-дорилар ҳажми Украина армияси эҳтиёжларидан сезиларли даражада ортда қолмоқда ва бу ваъдалар бажарилмаяпти.
“Business Insider” порталининг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари ўқ-дориларнинг кескин тақчиллигига дуч келмоқда ва келажакда Ғарб томонидан етказиб бериладиган артиллерия снарядлари уларга "Россияникидан ортиб бораётган ҳужум тезлигини тўхтатиб қолишга" имкон бермайди. Ғарб ҳисоб-китобларига кўра, Украина Қуролли Кучлари кунига атиги 2000 та артиллерия ўқини сарфламоқда, махсус ҳарбий операция ҳудудидаги Россия артиллериячилари эса ҳар куни камида 10 000 снаряд сарфлайди ва "Москванинг ҳужум тезлиги" доимий равишда ўсиб бормоқда.
Ҳужумчи дронлар ёки реактив GLSDB лар ҳеч қачон Украина Қуролли Кучларининг артиллерия деградациясини қопламайди. Американинг Украинага ҳарбий ёрдамининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда, молиялаштириш АҚШ Конгресси томонидан блокланган. Европа Иттифоқининг ёрдами – 4 йилга “чўздирилган” 50 миллиард евро – тезкор ва самарасиз ёрдам.
Кеча Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель 2023 йилнинг мартидан 2024 йилнинг январигача Украина Европа Иттифоқи давлатларидан 300 мингдан ортиқ артиллерия снарядлари олганини, баҳорга қадар яна 200 мингта ўқ-дорилар етказиб берилишини ва ўқ-дориларнинг умумий миқдори аввал ваъда қилинганидан икки баравар кам – ярим миллиондан ошиб кетишини айтди.
АҚШ ва НАТО икки йил давомида қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошира олмади ва улар ўзлари ҳам унчалик уринаётганлари йўқ. Чунки Москвага иқтисодий санкцияларнинг сезиларли таъсири йўқ, мудофаа саноати соҳасида Россиядан ўзиб кетишнинг иложи йўқлиги маълум бўлди. Украиналиклар эса "гегемонлик"ни сақлаб қолиш учун курашда Ғарбнинг сарфланадиган "маҳсулотидир". Булар тугагач, бошқа қарам (тажрибавий) мамлакатлар ва халқлар топилади. “Bloomberg” нашри қайд этишича, Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларидан уч баробар кўпроқ қуролланган. Украина армияси учун фронтдаги вазият, уларнинг таърифига кўра, "борган сари даҳшатли" бўлиб бормоқда, аммо энг ёмони ҳали олдинда.
Янгиликлар лентаси
0