Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилмоқда

© Ҳунарманд уюшмасиБухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2024
Oбуна бўлиш
Сўзана "Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивалида намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилмоқда, ҳунармандлар рекордни янгилашмоқчи, дея хабар берди республика "Ҳунарманд" уюшмаси.
Қайд этилишича, “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали учун бойсунлик ҳунармандлар томонидан узунлиги 31 метр, эни 5,2 метрни ташкил этадиган миллий сўзана тикилмоқда.
“Нақшинкор миллий сўзанани тикиш учун “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони соҳибаси Малика Подшоева бошчилигида 100 нафар моҳир каштадўз жалб этилган”, — дейилади хабарда.
Ҳозирда алвон матога сурхонча нақшлар чизмасини тушириш ҳамда табиий усулларда бўялган калава ипларни танлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, 2019 йилда Термиз шаҳрида ўтказилган бахшичилик санъати фестивалида бойсунлик ҳунармандлар томонидан тикилган дунёдаги энг катта сўзана илк бор намойиш этилган. Унинг узунлиги 25 метр, эни 6 метр, оғирлиги эса 60 килограммни ташкил этади.
Бойсун ҳудудида сақланиб қолган миллий фольклор намуналари – ЮНЕСКОнинг “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси” репрезентатив рўйхатига киритилган.
Фестиваль Бойсун бахори  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2022
“Бойсун баҳори” халқаро танлов ғолиблари аниқланди
Янгиликлар лентаси
0