https://sputniknews.uz/20220509/boysun-bahori-xalqaro-tanlov-goliblari-aniqlandi-24440502.html
“Бойсун баҳори” халқаро танлов ғолиблари аниқланди
“Бойсун баҳори” халқаро танлов ғолиблари аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Фольклор йўналишида 1-ўринни Сурхондарё вилоятидаги “Бойсун” фольклор-этнографик халқ ансанбли эгаллади. 09.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-09T10:53+0500
2022-05-09T10:53+0500
2022-05-09T10:53+0500
маданият
бойсун тумани
фестивал
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/09/24440321_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_d1449e712c046f0ac6d3201503840767.jpg
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. 7-8 май кунлари Бойсун туманидаги Паданг қишлоғида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтди.Унда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан мартабали меҳмонлар, соҳа мутахассислари, саньаткорлар ва мухлислар иштирок этди.Турли спорт мусобақалари, бахши-оқинлар танлови, от устида кураш, чиллак, арқон тортиш,миллий кураш сингари ўнга яқин миллий халқ ўйинлари ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.Фольклор йўналишида:Халқ ўйинлари ва томоша санъати йўналишида:Ғолиб ва совриндорларга махсус диплом, фестиваль рамзи тушурилган эсдалик совғалар, пул мукофотлари топширилди.Туризм ва маданий мерос вазирлиги тамаддун бешиги, тилсимотлар маскани бўлган Бойсунни "Туризм тумани", деб эълон қилди ва туман ҳокими Асқарали Жўраевга ушбу юксак эътирофнинг рамзий калитини топширди.Маданият вазирлиги хабарига кўра, ЮНЕСКО “ Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ўз шафелигига олган.
бойсун тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/09/24440321_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_3f5baedcda3a40fdc6f82dd124d59ae4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, бойсун тумани, фестивал
маданият, бойсун тумани, фестивал
“Бойсун баҳори” халқаро танлов ғолиблари аниқланди
Фольклор йўналишида 1-ўринни Сурхондарё вилоятидаги “Бойсун” фольклор-этнографик халқ ансанбли эгаллади.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. 7-8 май кунлари Бойсун туманидаги Паданг қишлоғида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтди.
Унда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан мартабали меҳмонлар, соҳа мутахассислари, саньаткорлар ва мухлислар иштирок этди.
Турли спорт мусобақалари, бахши-оқинлар танлови, от устида кураш, чиллак, арқон тортиш,миллий кураш сингари ўнга яқин миллий халқ ўйинлари ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.
1-ўрин. “Бойсун” фольклор ансанбли (Сурхондарё вилояти);
2-ўрин. “Жўралар” фольклор ансанбли (Хоразм вилояти);
2-ўрин. “Бибиҳо” фольклор ансанбли (Тожикистон);
3-ўрин. “Оқ мачит” фольклор ансанбли (Қорақолпоғистон)
3-ўрин. “Ибрат” фольклор ансанбли (Қирғизистон)
3-ўрин. “Навоий” фольклор ансанбли (Навоий вилояти).
Халқ ўйинлари ва томоша санъати йўналишида:
1-ўрин. Жиззах вилояти жамоаси;
2-ўрин. Сурхондарё вилояти жамоаси;
2-ўрин. Тошкент вилояти жамоаси;
3-ўрин. Андижон вилояти жамоаси;
3-ўрин. Фарғона вилояти жамоаси;
3-ўрин. Навоий вилояти жамоаси.
Ғолиб ва совриндорларга махсус диплом, фестиваль рамзи тушурилган эсдалик совғалар, пул мукофотлари топширилди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги тамаддун бешиги, тилсимотлар маскани бўлган Бойсунни "Туризм тумани", деб эълон қилди ва туман ҳокими Асқарали Жўраевга ушбу юксак эътирофнинг рамзий калитини топширди.
Маданият вазирлиги
хабарига кўра, ЮНЕСКО “ Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ўз шафелигига олган.