https://sputniknews.uz/20240129/2025-yil-ai-80-marka-benzin-foydalanish-42258252.html
2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан фойдаланиш тўхтатилади
2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан фойдаланиш тўхтатилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аҳолини электромобилларга ўтишини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.
2024-01-29T17:30+0500
2024-01-29T17:30+0500
2024-01-29T17:30+0500
жамият
ўзбекистон
бензин
электромобиль
шавкат мирзиёев
яшил энергия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0d/30698081_0:321:3071:2048_1920x0_80_0_0_7bd88d1afd65b7873372c613e59a64c3.jpg
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш топширилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Таҳлилларга кўра, тирбандликлар ҳам ҳавонинг тозалигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Чунки, ҳаракатдаги автомобилга қараганда тирбандликда турганлари ҳавони кўпроқ ифлослантиради.Шу сабабли, жамоат транспортини ривожлантириш борасидаги ишлар янада жадаллаштирилади.Эндиликда автобуслар харид қилишда уларнинг йўловчи сиғимига кўпроқ эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, метро вагонлари сонини ошириш бўйича амалий чораларни ҳам тезлаштириш лозим."Яшил энергетика”ни қўллаб-қувватлаш, экологик муаммоларнинг олдини олиш ва зарарли оқибатларни камайтириш мақсадида аҳолини электромобилларга ўтишини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.Пойтахтда оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда “Евро-4”дан паст ёнилғидан фойдаланишнинг экологияга таъсирини камайтириш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилади.
https://sputniknews.uz/20240129/toshkent-atmosfera-havo-sifat-monitor-42257122.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0d/30698081_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_064e3e98a32b0e522f8036d7daecebf1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон аҳолини электромобиллар аи-80 маркали бензин
ўзбекистон аҳолини электромобиллар аи-80 маркали бензин
2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан фойдаланиш тўхтатилади
Ўзбекистонда аҳолини электромобилларга ўтишини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш топширилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби
Шерзод Асадов. “Бош вазир А.Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берилди”, — дейилади хабарда.
Таҳлилларга кўра, тирбандликлар ҳам ҳавонинг тозалигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Чунки, ҳаракатдаги автомобилга қараганда тирбандликда турганлари ҳавони кўпроқ ифлослантиради.
Шу сабабли, жамоат транспортини ривожлантириш борасидаги ишлар янада жадаллаштирилади.
Эндиликда автобуслар харид қилишда уларнинг йўловчи сиғимига кўпроқ эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, метро вагонлари сонини ошириш бўйича амалий чораларни ҳам тезлаштириш лозим.
"Яшил энергетика”ни қўллаб-қувватлаш, экологик муаммоларнинг олдини олиш ва зарарли оқибатларни камайтириш мақсадида аҳолини электромобилларга ўтишини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.
Пойтахтда оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда “Евро-4”дан паст ёнилғидан фойдаланишнинг экологияга таъсирини камайтириш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилади.