Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи якунланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЗавершение визита Шавката Мирзиёева в Китайскую Народную Республику.
Завершение визита Шавката Мирзиёева в Китайскую Народную Республику. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2024
Oбуна бўлиш
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Гуандун музофотининг расмий шахслари кузатиб қўйди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЗавершение визита Шавката Мирзиёева в Китайскую Народную Республику.
Завершение визита Шавката Мирзиёева в Китайскую Народную Республику. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2024
“Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига самарали учрашувлар ва эришилган келишувларга бой бўлган давлат ташрифи ўз якунига етди”, - дейилади хабарда.
Давлат раҳбари 24 январь куни Пекин шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди. Сўнг етакчилар Қўшма баёнот қабул қилдилар, икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.
Ташрифнинг биринчи кунида ушбу мамлакат Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян ва Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, CNPC ва CITIC корпорациялари, Хитой Экспорт-импорт банки раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.
Давлат ташрифининг иккинчи куни Хитойнинг инновациялар пойтахти – Шэньчжэнь шаҳрида ишбилармонлик тадбирлари байроғи остида ўтди. Президент Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан ҳудудлараро алоқаларни муҳокама қилди.
Мирзиёев Хитой йирик бизнесининг 600 дан зиёд вакилларини йиғган қўшма Инвестиция форумида иштирок этди ҳамда Ипак йўли фонди, “SANY” ва “CSG” компаниялари раҳбарлари билан учрашди.
Глобал электромобиллар бозори пешқадами – “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюриб, давлат раҳбари Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларни биргаликда ишлаб чиқаришга старт берди.
Шу билан Хитойга давлат ташрифи дастуридаги тадбирлар якунланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЗавершение визита Шавката Мирзиёева в Китайскую Народную Республику.
Завершение визита Шавката Мирзиёева в Китайскую Народную Республику. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2024
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Гуандун музофотининг расмий шахслари кузатиб қўйди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЗавершение визита Шавката Мирзиёева в Китайскую Народную Республику.
Завершение визита Шавката Мирзиёева в Китайскую Народную Республику. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2024
Янгиликлар лентаси
0