Россия Киевдан фарқли ўлароқ, аҳоли ва фуқаролик объектларига зарба бермайди — Песков

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2024
Oбуна бўлиш
Дмитрий Песков Россия армиясини Киев режими ҳарбийларидан нима ажратиб турганини айтди.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Киев ва Харковдаги портлашлар Украинанинг Донбассга қилган ҳужумларига жавоб эмас, Россия ҳарбийлари Киев режимидан фарқли ўлароқ тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига ҳужум қилмайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Сешанба куни эрталаб бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Оммавий ахборот воситалари Киев, Харков, Днепропетровск ва Суми вилоятларида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар беришди.
“Биз махсус ҳарбий операциямизни давом эттирмоқдамиз, ҳарбийларимиз Киев режимидан фарқли ўлароқ, ижтимоий объектлар ва аҳоли турар жойларига зарба бермайди ва тинч аҳолига зарба бермайди. Бу бизнинг армиямизни Киев режими ҳарбийларидан тубдан ажратиб турадиган нарса”, — деди Песков.
Шу тариқа, Кремль расмий вакили журналистларнинг Россия Донецкнинг сўнгги ўққа тутилишига жавобан Киев ва Харковга ракета зарбалари берди, дейиш мумкинми, деган саволига жавоб берди.
Украина қуролли кучлари 21 январь куни эрталаб Донецкнинг Киров туманига ҳужум уюштирди. “Текстильщик” микрорайонидаги бозор ҳудуди артиллериядан ўққа тутилди. Натижада 27 киши ҳалок бўлди, яна 26 киши яраланди. ДХРда 22 январ мотам куни деб эълон қилинди.
Янгиликлар лентаси
0