Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Красний Лиманда танк қўшинлари душманни ўққа тутди — видео

Oбуна бўлиш
Россия танк қўшинлари душманнинг қўшинлар алмашуви, ўқ-дори етказиб бериш ва позицияларни мустаҳкамлашни сезиларли даражада қийинлаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Россиянинг "Марказ" қўшинлар гуруҳи танкчилари Красний Лиман йўналишидаги нишонини йўқ қилди.
Украина қуроллли кучлари гуруҳи жойлашган жойи ҳақида маълумот олган танк взводлари тезкорлик билан ўқ отиш позициясига чиқиб, душманга зарба берди.
Танк қўшинларининг ҳаракатлари душман томонидан сезилмади ва натижада УҚК бўлинмалари ўқ-дорилар омбори ва мустаҳкамланган позицияларни йўқотди.
“3-4та танкдан бир вақтда ўт очганда жуда катта майдон қопланади. Яъни бир нуқтани аниқ нишонга олишнинг ҳожати йўқ, снарядларнинг тарқалиши анча катта. Бундай зарба услубида биз бир залпда 500 х 500 метр майдонни қамраб оламиз", - деди "Мерен" чақирув белгили танк взводи командири.
Танк қўшинлари душман позицияларини доимий равишда ўққа тутиб келмоқда. Бу душманга қўшинлар алмашуви, ўқ-дори етказиб беришни ва позицияларни мустаҳкамлашни сезиларли даражада қийинлаштиради.
Янгиликлар лентаси
0