Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари МДҲ бош котиби билан телефон орқали мулоқот қилди

© МВД УзбекистанаВ Ташкенте состоялось 27-заседание Совета руководителей миграционных органов государств СНГ
В Ташкенте состоялось 27-заседание Совета руководителей миграционных органов государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2024
Oбуна бўлиш
Раҳматулла Нуримбетовнинг Сергей Лебедев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

“Томонлар МДҲнинг ўтган йилги саммити (Бишкек, 2023 йил 13 октябрь) якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилишди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти томонидан ташкилот доирасида илгари сурилган ва кўп томонлама ҳамкорликнинг кенг йўналишларини қамраб олган ташаббусларни ҳаётга амалий татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Бишкекдаги МДҲ саммити якунлари бўйича қатор 20 тга яқин ҳужжатлар имзоланган. 2024 йилда МДҲга Россия раислик қилади.
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
Мирзиёев Бишкекдаги МДҲ саммитида қандай ташаббусларни илгари сурди
Янгиликлар лентаси
0