Бишкекдаги МДҲ саммити якунлари бўйича қандай ҳужжатлар имзоланди?
16:44 13.10.2023 (янгиланди: 17:08 13.10.2023)
© Пресс-служба президента ТаджикистанаМустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси
Oбуна бўлиш
МДҲ етакчилари рус тили ташкилотини таъсис этиш, давлатлараро муносабатлар, диний эътиқод, терроризга қарши кураш, суд-экспертиза фаолияти каби йўналишларда қатор ҳужжатлар имзолашди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Бишкекдаги МДҲ саммити якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди, дея хабар берди Sputnik Қирғизистон.
Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўз ишини якунлади. Унда Россия, Беларусь, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон етакчилари иштирок этди.
МДҲ саммити якунлари бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашиш;
2. 2024 йилда МДҲга раислик қилиш тўғрисида;
3. МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида;
4. МДҲ Фахрий белгиси билан тақдирлаш тўғрисида;
5. Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги битим;
6. МДҲ давлатлари раҳбарларининг рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқаруви тизимларини уйғунлаштириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги баёноти;
7. МДҲ давлатлари раҳбарларининг кўп қутбли дунёда давлатлараро муносабатлар тамойиллари тўғрисидаги баёноти;
8. МДҲ давлатлари раҳбарларининг инсон ва фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги баёноти;
9. МДҲ давлатлари раҳбарларининг рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш тўғрисидаги баёноти тўғрисида;
10. МДҲда кузатувчи мақоми ва МДҲ ҳамкори мақоми тўғрисида;
11. Жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфини баҳолаш халқаро марказини ташкил этиш тўғрисида;
12. МДҲ давлатларининг суд экспертизаси фаолияти соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгашини тузиш тўғрисидаги келишув тўғрисида;
13. 2024–2028 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларнинг давлатлараро дастури тўғрисида;
14. “Тинчликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун” медали тўғрисида;
15. Самарқанд (Ўзбекистон) шаҳрини 2024 йилда МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисида;
16. МДҲнинг ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида;
16.1. 2000 йил 21 июндаги баённома билан тасдиқланган МДҲ Ижроия қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
16.2. МДҲ органлари қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;
16.3. МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2003 йил 19 сентябрдаги Ҳамдўстлик органларининг иштирокчи давлатларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ягона бюджетига улушли бадалларни ўтказиш бўйича мажбуриятларни бажариш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
Эслатиб ўтамиз, тадбир Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигида ўтмоқда. Унда Россия президенти Владимир Путин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашмоқда.