https://sputniknews.uz/20240116/mirziyoev-yashirin-iqtisodiyot-dolzarb-masala-42066310.html
Мирзиёев “яширин иқтисодиёт”ни энг долзарб масала деб атади
Мирзиёев “яширин иқтисодиёт”ни энг долзарб масала деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: бугунги кундаги энг долзарб масала, бу – яширин иқтисодиёт.
2024-01-16T16:13+0500
2024-01-16T16:13+0500
2024-01-16T16:13+0500
иқтисод
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/10/42060809_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_40f22bc3a8537905e70eadd1302a2d4e.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот “соя”да қолаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.Қайд этилишича, таҳлиллар хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот “соя”да қолаётганини кўрсатмоқда. Бу орқали ялпи ички маҳсулотга 135 триллион сўм, бюджетга 30 триллион сўм тушум йўқотилмоқда.Масалан, қурилиш корхоналарининг 41 фоизи ҳисоботида фақат 1 нафар ишчисини кўрсатган. Ваҳоланки, бу корхоналар ўтган йилни ўзида 4 триллион сўмлик қурилиш ишларини бажарган.Ёки камида 25 гектардан ери бор 5 мингта мева-сабзавотчилик фермер хўжалигида 1 тадан расмий ишчи рўйхатдан ўтган.
https://sputniknews.uz/20240116/iqtisod-kompleks-orinbosarlar-15-foiz-42060354.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/10/42060809_131:0:1268:853_1920x0_80_0_0_9ff2e5ab2f9432dd435ab78e51d7e70c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев энг долзарб масалаяширин иқтисодиёт
шавкат мирзиёев энг долзарб масалаяширин иқтисодиёт
Мирзиёев “яширин иқтисодиёт”ни энг долзарб масала деб атади
Шавкат Мирзиёев: бугунги кундаги энг долзарб масала, бу – яширин иқтисодиёт.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот “соя”да қолаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида
маълум қилинди. “Бугунги кундаги энг долзарб масала, бу – яширин иқтисодиёт”, — деди президент.
Қайд этилишича, таҳлиллар хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот “соя”да қолаётганини кўрсатмоқда. Бу орқали ялпи ички маҳсулотга 135 триллион сўм, бюджетга 30 триллион сўм тушум йўқотилмоқда.
Масалан, қурилиш корхоналарининг 41 фоизи ҳисоботида фақат 1 нафар ишчисини кўрсатган. Ваҳоланки, бу корхоналар ўтган йилни ўзида 4 триллион сўмлик қурилиш ишларини бажарган.
Ёки камида 25 гектардан ери бор 5 мингта мева-сабзавотчилик фермер хўжалигида 1 тадан расмий ишчи рўйхатдан ўтган.
“Бир нарсани аниқ тушуниш зарур. Яширин иқтисодиёт, авваламбор, тўғри ишлаётган тадбиркорлар фаолиятига катта тўсиқ бўлаяпти. Бугунги кунда интизомли тадбиркорлар “қани адолатли рақобат” деган ҳақли эътирозларини кўп-кўп айтаяпти” — деди давлат раҳбари.