https://sputniknews.uz/20240116/iqtisod-kompleks-orinbosarlar-15-foiz-42060354.html
Иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони 15 фоизга қисқартирилади
Иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони 15 фоизга қисқартирилади
Sputnik Ўзбекистон
Энди иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади.
2024-01-16T12:16+0500
2024-01-16T12:16+0500
2024-01-16T12:16+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0f/14541863_0:290:2868:1903_1920x0_80_0_0_28cc7a2d2fe2e459233cd75e8cb9a8d6.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони 15 фоизга қисқартирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.Қайд этилишича, ўтган йили иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилган, бу йил ҳам бу борада катта режалар олинган. Уларни амалга ошириш учун иқтисодий комплекс жуда қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади.Сўров ҳам шунга яраша қаттиқ бўлиши таъкидланди.Шунингдек, иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0f/14541863_103:0:2834:2048_1920x0_80_0_0_51471cdf071fc8965786ae595f1c2476.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисодий комплекс раҳбарлар kpi ўринбосарлар сони
иқтисодий комплекс раҳбарлар kpi ўринбосарлар сони
Иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони 15 фоизга қисқартирилади
Энди иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони 15 фоизга қисқартирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида
маълум қилинди. Қайд этилишича, ўтган йили иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилган, бу йил ҳам бу борада катта режалар олинган. Уларни амалга ошириш учун иқтисодий комплекс жуда қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.
“Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди”, — дейилади хабарда.
Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади.
Сўров ҳам шунга яраша қаттиқ бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.
“Ушбу раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тилда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарлик олади. Энди вазир ўринбосарларини 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган KPI ижросини жойида ташкил қилади”, — дея қайд этилди йиғилишда.
Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.