https://sputniknews.uz/20240115/toshkent-havo-ifloslanish-omillar-ekologiya-42047863.html
Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қандай омиллар сабаб бўлмоқда – Экология вазирлиги жавоби
Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қандай омиллар сабаб бўлмоқда – Экология вазирлиги жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани кузатилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бунга табиий ва антропоген омиллар сабаб бўлмоқда.
2024-01-15T17:22+0500
2024-01-15T17:22+0500
2024-01-15T17:37+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
экология
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
дарахт кесилиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/13/41114831_0:88:1280:808_1920x0_80_0_0_2329c97d545194f864cc879c8357eadd.jpg
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Экология вазирлиги пойтахт атмосфера ҳавосининг ифлосланишига бир нечта омилларни сабаб қилиб кўрсатди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Айтилишича, пойтахтда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётганига табиий ва антропоген омиллар сабаб бўлмоқда. Масалан, дарахтлар ва буталарнинг кесилишига эълон қилинган мораторий даврида 49 мингга яқин дарахтлар ноқонуний кесилган.Дарахтлар кесилиши камайишига сабаб қилиб бир нечта омилларни санаб ўтиш мумкин. Биринчидан, жамоатчилик эътибори ва дарахтларни кесганлик учун жавобгарлик кучайтирилгани. Ҳозирги тартиб бўйича 1 метр диаметрга эга бўлган бир дона қимматбаҳо дарахтни кесганлик учун 100 миллион сўмга яқин жарима тўланади.Бу камчиликларнинг ўрнини қоплаш мақсадида ўтган йилнинг куз мавсумида режадан ортиқ ( режа - 85 минг 300 та дарахт) 92 миллион дарахт экилди. Яъни режа 108 фоизга бажарилди.Таъкидланишича, шаҳарда қурилиш ишлари бетартиб амалга оширилмоқда. Дарахтлар ноқонуний тарзда кесилиб, ўрнига турли бинолар қурилмоқда.Тошкент шаҳри ифлосланишига автотранспорт воситалари сони ортиб бораётгани ҳам катта таъсир қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда ҳозирда 700 мингдан ортиқ транспорт воситаси ҳаракатланмоқда. Кунига 150 мингдан 300 мингга яқин транспорт воситалари Тошкентга кириб, чиқиб кетади. Ўз навбатида етти мингга яқин юк транспорт воситалари ҳаракати ҳам бор. Халқаро стандартларга тўғри келмайдиган А-80 маркали бензиндан фойдаланаётган техника воситалари эса атмосферага меъёридан ортиқ зарарли ташламалар чиқармоқда. Булар Тошкент шаҳрида ифлослантирувчи моддалар юки ортиб кетаётганлигига сабаб бўлмоқда.Бундан ташқари, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ортиши натижасида углеводородлардан, жумладан, кўмир ёқилғисидан фойдаланиш ҳажми ортмоқда. Хусусан, 2019 йилда 3,9 млн тонна кўмир ёқилғисидан фойдаланилган бўлса, 2022 йилда бу рақам 5,3 млн тоннага, 2023 йил якунига кўра эса 6,7 млн тоннага етган.Кўмир ёқилғисини қазиб олиш, ташишдан то фойдаланишгача бўлган жараёнда ажралиб чиқувчи ифлослантирувчи моддалар эса атроф-муҳит, жумладан, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва сув ресурсларининг ифлосланишига олиб келмоқда.Вазирлик салбий оқибатларни камайтириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни таклиф қилди:
https://sputniknews.uz/20231116/toshkent-havosi-41039413.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/13/41114831_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_eb2797a7e1b7e5789b8ec51e4afca7b5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент атмосфера ҳаво ифлосланиши
тошкент атмосфера ҳаво ифлосланиши
Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қандай омиллар сабаб бўлмоқда – Экология вазирлиги жавоби
17:22 15.01.2024 (янгиланди: 17:37 15.01.2024) Тошкентда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани кузатилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бунга табиий ва антропоген омиллар сабаб бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Экология вазирлиги пойтахт атмосфера ҳавосининг ифлосланишига бир нечта омилларни сабаб қилиб кўрсатди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Айтилишича, пойтахтда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётганига табиий ва антропоген омиллар сабаб бўлмоқда. Масалан, дарахтлар ва буталарнинг кесилишига эълон қилинган мораторий даврида 49 мингга яқин дарахтлар ноқонуний кесилган.
“Инспекторларимиз томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида бутун республика бўйича 2020 йилда 46 мингта дарахт кесиш билан боғлиқ ҳолат аниқланган. 2023 йилда 41 мингта шундай ҳолат қайд этилган. Бунда дарахт кесиш, уларни шикастлантириш, суғормаслик, парвариш қилмаслик ҳам ҳисобга олинган. 2022 йилда 1777 дона қимматбаҳо дарахт кесилган. 2023 йилда бу ҳолат 1097 тага тенг бўлган. Бу дарахт кесиш ҳолатлари 2022 га нисбатан 40-50 фоизга камайган дегани”, – деди Экологик назорат инспекцияси бўлим бошлиғи Хуршид Пиров.
Дарахтлар кесилиши камайишига сабаб қилиб бир нечта омилларни санаб ўтиш мумкин. Биринчидан, жамоатчилик эътибори ва дарахтларни кесганлик учун жавобгарлик кучайтирилгани. Ҳозирги тартиб бўйича 1 метр диаметрга эга бўлган бир дона қимматбаҳо дарахтни кесганлик учун 100 миллион сўмга яқин жарима тўланади.
“Вазирлик ходимлари томонидан олиб борилаётган мониторинг натижаларига кўра, 2023 йил баҳор мавсуми ҳамда 2022 йил куз мавсумида экилган кўчатларнинг 10 миллионга яқини қуриган. Шундан 7,5 миллионга яқини сувсизлик оқибатида қуриган”, – дея қўшимча қилди Экология вазирлиги бош мутахассиси Ўлмас Собиров.
Бу камчиликларнинг ўрнини қоплаш мақсадида ўтган йилнинг куз мавсумида режадан ортиқ ( режа - 85 минг 300 та дарахт) 92 миллион дарахт экилди. Яъни режа 108 фоизга бажарилди.
Таъкидланишича, шаҳарда қурилиш ишлари бетартиб амалга оширилмоқда. Дарахтлар ноқонуний тарзда кесилиб, ўрнига турли бинолар қурилмоқда.
“Сўнгги икки йилда асосан қурилиш ўрнига тушган дарахтлар кесиляпти. Бу каби ҳолатларнинг 50 фоиздан кўпи Тошкент шаҳрида кузатиляпти. Дарахт кесишдан айрим тадбиркорлик субъектлари қўрққани йўқ. Дарахт кесиляпти, ўрнига турар жойлар ва бошқа бинолар қуриляпти. Қўпол қилиб айтганда дарахтни жаримасини арзимаган пул билан тўлаб қутилмоқчи бўлишяпти. Шу сабабли биз юридик шахсларга молиявий санкция жорий этмоқчимиз, энди дарахт кесганлар 100 баробардан 300 баробаргача қўшимча молиявий жарима тўлайди” – деди Пиров.
Тошкент шаҳри ифлосланишига автотранспорт воситалари сони ортиб бораётгани ҳам катта таъсир қилмоқда.
“2020 йил маълумотларига қараганда, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши транспорт воситаларидан зарарли ташланмалар миқдори 400 минг тоннадан ортиқни ташкил этган. Бу кўрсатгич 2021 йилда 200 минг тоннадан ортиқ эди. Бу тенденция 2023 йилда ҳам кузатилган. Республика бўйича автомобиллар сони 2021 йилда 3,14 млн донани ташкил этган бўлса, 2023 йилда уларнинг сони тўрт ярим миллиондан ортди”, – деди Экология вазирлиги бўлими бошлиғи Баҳром Холхўжаев.
Унинг сўзларига кўра, Тошкентда ҳозирда 700 мингдан ортиқ транспорт воситаси ҳаракатланмоқда. Кунига 150 мингдан 300 мингга яқин транспорт воситалари Тошкентга кириб, чиқиб кетади. Ўз навбатида етти мингга яқин юк транспорт воситалари ҳаракати ҳам бор.
Халқаро стандартларга тўғри келмайдиган А-80 маркали бензиндан фойдаланаётган техника воситалари эса атмосферага меъёридан ортиқ зарарли ташламалар чиқармоқда. Булар Тошкент шаҳрида ифлослантирувчи моддалар юки ортиб кетаётганлигига сабаб бўлмоқда.
Бундан ташқари, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ортиши натижасида углеводородлардан, жумладан, кўмир ёқилғисидан фойдаланиш ҳажми ортмоқда. Хусусан, 2019 йилда 3,9 млн тонна кўмир ёқилғисидан фойдаланилган бўлса, 2022 йилда бу рақам 5,3 млн тоннага, 2023 йил якунига кўра эса 6,7 млн тоннага етган.
Кўмир ёқилғисини қазиб олиш, ташишдан то фойдаланишгача бўлган жараёнда ажралиб чиқувчи ифлослантирувчи моддалар эса атроф-муҳит, жумладан, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва сув ресурсларининг ифлосланишига олиб келмоқда.
“2023 йилда кўп миқдорда атмосферага ифлослантирувчи модда чиқарган ва оқава сувларни зарарлантирган 109 та корхонани текширдик. Бундан ташқари ҳар ойда 2 500 та корхона мониторинг қилиб борилади. Текширувлар натижасида белгиланган меъёрларга риоя қилмаган 10-15 фоиз ҳолатлар аниқланади”, – деди Пиров.
Вазирлик салбий оқибатларни камайтириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни таклиф қилди:
“Евро-4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғидан (АИ-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлаш;
автотранспорт воситалари тирбандлигини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент ҳудудида куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00 дан10:00 га қадар ва 17:00 дан 20:00 га қадар) юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ транспорт воситаларини ҳаракатини чеклаш;
2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш, автотранспорт воситалари эгаларига замонавий автотранспорт воситаларига ўтиш учун (электро-мобиль) имтиёзлар, переференциялар ва субсидиялар беришни йўлга қўйиш;
сўнгги йилларда автомобиль йўлларида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш мақсадида тажриба тариқасида автомобиллар ҳаракатини мақбуллаштириш учун автомобилларни “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш;
шаҳарнинг диққатга сазовор марказий кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил қилиш;
жамоат транспортини тўлиқ электр, газ-баллон ёқилғиси ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш;
барча турдаги қурилиш объектларини (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид объектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш;
Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ туманларида саноат мақсадларида кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш;
микроиқлим мўътадиллигини таъминлаш, атмосфера ҳавоси сифатига ижобий таъсир этиш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш;
Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Иссиқлик марказларида захира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланишни кескин тақиқлаш;
илмий ва пухта ишланган хулосалар асосида шамол тезлигини пасайтириш, тупроқ зарралари кўчишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш;
атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш.