Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 6-12 январнинг муҳим воқеалари

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРабота БПЛА "Орлан-10" и САУ "Акация" в южном секторе СВО.
Работа БПЛА Орлан-10 и САУ Акация в южном секторе СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2024
Oбуна бўлиш
Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга қаратилган махсус ҳарбий операция муваффақиятли давом этмоқда. Ўтган ҳафта давомида душман йўқотишлари 3,8 мингга яқин ҳарбийлар ва 70 дан ортиқ танк ва зирҳли жанговар техникани ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги ҳафта давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлги ҳисоботи:

Ўтган ҳафта давомида Украина ҳарбий объектларига узоқ масофали қуроллар, жумладан, "Кинжал" ракеталари билан 23 та зарба берилган.
Купянск йўналишида Украинанинг 27 та ҳужуми ва қарши ҳужумлари қайтарилди, фронт чизиғи бўйлаб маълум ҳудудлардаги вазият яхшиланди. Украина Қуролли Кучлари йўқотишлари - 585 дан ортиқ киши, учта танк йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида душман 995 аскарини йўқотди (қурбонлар ва ярадорлар).
Донецк йўналишида, УҚКнинг олтита ҳужуми қайтарилди, душман йўқотишлари 1785 дан ортиқ аскар ва бешта танкни ташкил этди.
Жанубий Донецкда УҚКнинг еттита ҳужуми қайтарилди, душман 850 нафаргача ҳарбий хизматчи ва учта танкни йўқотди.
Запороже йўналишида Россия кучлари қулайрон позицияларни эгаллаб олди, Работино қишлоғи ҳудудида душман ҳужуми қайтарилди. УҚК йўқотишлари 230 киши, учта танкни ташкил этди.
Херсон йўналишидага жангларда душман 275 аскарини ва битта танкини йўқотди.
Ҳаво мудофаа кучлари томонидан Украинанинг Су-27 ва Су-25 самолётлари, Ми-8 вертолёти уриб туширилди.
Бундан ташқари 35та HIMARS ва “Ураган” ракеталари, 6та кемага қарши “Нептун” ракетаси, иккита “MALD” авиация ракеталари ва 161та учувчисиз аппаратлар йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан буён Украинанинг 567 та самолети, 265 та вертолети, 10620 учувчисиз аппаратлари, 447 та зенит ракета комплекслари, 14578 танк ва зирҳли техника, 1202 та реактив тизим машиналари, 7694 та артиллерия қуроллари ва миномётлар ҳамда 17345 та ҳарбий автомобил техникаси йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0