Юрий Соломин вафот етди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишРепетиция спектакля "Дальше – тишина" в Малом театре
Репетиция спектакля Дальше – тишина в Малом театре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2024
Oбуна бўлиш
Соломин 89 ёшида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. СССР Халқ артисти Юрий Соломин вафот етди. Бу ҳақда РИА Новости Кичик театрга таяниб хабар берди.
Соломин 6 ноябрь куни инсулт билан касалхонага ётқизилган эди. Кейинчалик у реанимациядан неврология бўлимининг оддий бўлимига ўтказилди. Унинг аҳволи яхшиланиб бораётгани хабар қилинганди. Икки кун олдин у касалхонадан чиқарилгани маълум бўлди.
"Соломин 89 ёшида вафот этди", — дейилади хабарда.
Юрий Соломин 1935 йил 18 июнда туғилган. У СССР халқ артисти, "Ватан олдидаги хизматлари учун" орденининг тўлиқ соҳиби. У 1988 йилдан Малий театрнинг бадиий раҳбари сифатида фаолият олиб борган ва 60 тага яқин фильм ва сериалларда рол ижро этган.
Соломин экрандаги дебютини 1960 йилда чиқарилган режиссёр Исидор Анненскийнинг "Уйқусиз тун" фильмида муҳандис Павел Кауров ролида қилди. Уни Евгений Ташковнинг "Жаноби олийларининг адъютанти" фильмидаги капитан Апвел Кольцов роли машҳур қилган.
Янгиликлар лентаси
0