https://sputniknews.uz/20240110/talabalar-pul-amaliyot-tartib-41985686.html
Талабалар учун пул тўланадиган амалиёт ўташ тартиби белгиланди
Талабалар учун пул тўланадиган амалиёт ўташ тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Амалиёт ўташ учун 500 та ўрин ажратилади.
2024-01-10T11:13+0500
2024-01-10T11:13+0500
2024-01-10T11:13+0500
жамият
ўзбекистон
талабалар
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36550816_0:302:2773:1862_1920x0_80_0_0_3e5d7efa85c1e88404d1df2ab6840eca.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Талабалар учун ҳақ тўланадиган амалиёт ўташ тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган низомда назарда тутилган.Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.Бунда амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади.Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади.Танловда қатнашиш учун талаба:Олий таълим ташкилоти ариза берган талабалар тўғрисидаги маълумотларни йўлланма хати билан Махсус комиссияга 5 иш кунида тақдим этади.Махсус комиссия ушбу ҳужжатларни келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни давомида кўриб чиқиб, талабани танловда иштирок этиши ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.Махсус комиссия томонидан талаба амалиётини ташкил этиш иш режаси ҳимояси (тақдимот кўринишида) ўтказилиб, 20 кун ичида якуний қарор қабул қилинади.Якуний қарор қабул қилингандан 10 иш куни давомида танлов натижалари бўйича маълумот Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.Амалиёт 1 ойдан 3 очгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.Талабанинг амалиёт ўташи учун синов муддати белгиланмайди.Ғолиб талабаларнинг амалиёти бўйича харажатлар Махсус комиссия томонидан якуний қарор қабул қилингандан сўнг 15 кун давомида қопланади.Низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36550816_126:99:2511:1888_1920x0_80_0_0_4e51b32b77c1cef7b02472a43afdce5d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
талабалар пул тўланадиган амалиёт ўташ тартиб ҳукумат қарори ўзбекистон
талабалар пул тўланадиган амалиёт ўташ тартиб ҳукумат қарори ўзбекистон
Талабалар учун пул тўланадиган амалиёт ўташ тартиби белгиланди
Амалиёт ўташ учун 500 та ўрин ажратилади.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Талабалар учун ҳақ тўланадиган амалиёт ўташ тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган низомда
назарда тутилган. Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.
Бунда амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади.
Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади.
Танловда қатнашиш учун талаба:
битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши;
таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши;
Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим.
Олий таълим ташкилоти ариза берган талабалар тўғрисидаги маълумотларни йўлланма хати билан Махсус комиссияга 5 иш кунида тақдим этади.
Махсус комиссия ушбу ҳужжатларни келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни давомида кўриб чиқиб, талабани танловда иштирок этиши ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Махсус комиссия томонидан талаба амалиётини ташкил этиш иш режаси ҳимояси (тақдимот кўринишида) ўтказилиб, 20 кун ичида якуний қарор қабул қилинади.
Якуний қарор қабул қилингандан 10 иш куни давомида танлов натижалари бўйича маълумот Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Амалиёт 1 ойдан 3 очгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Талабанинг амалиёт ўташи учун синов муддати белгиланмайди.
Ғолиб талабаларнинг амалиёти бўйича харажатлар Махсус комиссия томонидан якуний қарор қабул қилингандан сўнг 15 кун давомида қопланади.
“Бунда талабага БҲМнинг 2 баравари миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ тегишли ҳисобрақамига ўтказилади”, — дейилади ҳужжатда.
Низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.