https://sputniknews.uz/20240110/bozorlar-tashrif-qogoz-mirziyoev-41984846.html
Бозорларимизни юртимизнинг “ташриф қоғози”га айлантириш керак — Мирзиёев
Бозорларимизни юртимизнинг “ташриф қоғози”га айлантириш керак — Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги бозорларни лойиҳалаштиришга хорижий мутахассислар таклиф этилиши кутилмоқда.
2024-01-10T09:15+0500
2024-01-10T09:15+0500
2024-01-10T11:12+0500
туризм
ўзбекистон
бозор
шавкат мирзиёев
озиқ-овқат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0a/41984518_0:27:1202:703_1920x0_80_0_0_f31a7c3e39c66693a3e91fe8ddfb6c74.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Бозорларимизнинг ўзига хос жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда уларни Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози”га айлантириш керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев савдо ва хизматларни ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимот билан таниш жараёнида маълум қилди.Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Тошкент вилоятининг Паркент тумани тоғлари жуда хушманзара. Айниқса, баҳор-ёз мавсумида сайёҳлар билан гавжум. Бу борадаги шароитларни кенгайтириш мақсадида Шаҳрисабздаги Мираки, Паркентнинг Нуробод ва Кумушкон ҳудудларида замонавий дам олиш масканларини барпо этиш кўзда тутилган.Шунингдек, Қашқадарёдаги Майданак тоғ масканида енгил конструкцияли хостеллар қуриш, мавжуд биноларни савдо ва хизматларга қайта ихтисослаштириш, ҳудудни ободонлаштириш мўлжалланган.Туристлар борадиган жойлардан бири бу – бозор. Лекин бугунги кунда айрим бозорлар туристлар учун жозибадор эмас, уларда миллий колорит етишмайди.Бу борада Туркия ва араб мамлакатлари тажрибасини ўрганиш, лойиҳалаштиришга хорижий мутахассисларни таклиф этиш муҳимлиги айтиб ўтилди.Тақдимотда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби туризм марказларида қурилиши режалаштирилаётган бозорлар ҳақида ҳам ахборот берилди. Давлат раҳбари уларда ҳам ҳудудий колоритни акс эттириш, туристлар учун кенгроқ шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берди.Тақдимотда шунингдек, Тошкент давлат циркини таъмирлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда таълим ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида 300 ўринли ўқув биносини барпо этиш режалари муҳокама қилинди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0a/41984518_32:0:1169:853_1920x0_80_0_0_e36edf847776307b2559f084703bf35a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бозорлар ўзбекистон “ташриф қоғози” шавкат мирзиёев
бозорлар ўзбекистон “ташриф қоғози” шавкат мирзиёев
Бозорларимизни юртимизнинг “ташриф қоғози”га айлантириш керак — Мирзиёев
09:15 10.01.2024 (янгиланди: 11:12 10.01.2024) Ўзбекистондаги бозорларни лойиҳалаштиришга хорижий мутахассислар таклиф этилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Бозорларимизнинг ўзига хос жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда уларни Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози”га айлантириш керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев савдо ва хизматларни ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимот билан таниш жараёнида
маълум қилди. Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Тошкент вилоятининг Паркент тумани тоғлари жуда хушманзара. Айниқса, баҳор-ёз мавсумида сайёҳлар билан гавжум. Бу борадаги шароитларни кенгайтириш мақсадида Шаҳрисабздаги Мираки, Паркентнинг Нуробод ва Кумушкон ҳудудларида замонавий дам олиш масканларини барпо этиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Қашқадарёдаги Майданак тоғ масканида енгил конструкцияли хостеллар қуриш, мавжуд биноларни савдо ва хизматларга қайта ихтисослаштириш, ҳудудни ободонлаштириш мўлжалланган.
Туристлар борадиган жойлардан бири бу – бозор. Лекин бугунги кунда айрим бозорлар туристлар учун жозибадор эмас, уларда миллий колорит етишмайди.
"Бозорларимизнинг ўзига хос жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда уларни юртимизнинг “ташриф қоғози”га айлантириш керак. Озиқ-овқат, кийим-кечак, заргарлик дўконлари, ошхоналар, кўнгилочар масканлар ҳамоҳанг бўлиши, харидорлар ва туристларни ўзига жалб қилиши зарур", – деди Мирзиёев.
Бу борада Туркия ва араб мамлакатлари тажрибасини ўрганиш, лойиҳалаштиришга хорижий мутахассисларни таклиф этиш муҳимлиги айтиб ўтилди.
Тақдимотда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби туризм марказларида қурилиши режалаштирилаётган бозорлар ҳақида ҳам ахборот берилди. Давлат раҳбари уларда ҳам ҳудудий колоритни акс эттириш, туристлар учун кенгроқ шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Тақдимотда шунингдек, Тошкент давлат циркини таъмирлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда таълим ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида 300 ўринли ўқув биносини барпо этиш режалари муҳокама қилинди.