Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ прокурорларни мукофотлади — улар кимлар?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2024
Oбуна бўлиш
Прокурорлар "Мардлик" ва "Дўстлик" орденлари, "Жасорат", "Содиқ хизматлари учун" ҳамда "Шуҳрат" медаллари билан мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ прокурорларни мукофотлади. Бу бўйича давлат раҳбари тегишли фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, 10 нафардан зиёд прокурор "Мардлик" ва "Дўстлик" орденлари, "Жасорат", "Содиқ хизматлари учун" ҳамда "Шуҳрат" медаллари билан мукофотланди.
"Мардлик" ордени билан
1.
Аминов Шоҳрух Азаматович - Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари
2.
Ҳамдамов Улуғбек Аслонович - Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори
"Дўстлик" ордени билан
1.
Ерниязова Венера Тажетдиновна - Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари
"Жасорат" медали билан
1.
Абдилазизов Давронбек Маҳмуджонович - Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари
2.
Буронов Нурбек Эркинович - Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи
"Содиқ хизматлари учун" медали билан
1.
Болтаев Ҳалим Ҳусанбоевич - Ўзбекистон Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи
2.
Муратов Жаҳонгир Дилшатович - Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокурори
3.
Сайфуллоев Эркин Худоёрович - Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари
4.
Файзиев Вахоб Камолович - Бухоро вилояти Когон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси
"Шуҳрат" медали билан
1.
Абдуҳакимов Муродулло Тогаевич - Ўзбекистон Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи
2.
Каримов Хуршид Акрамович - Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи
3.
Қодиров Абдумўмин Абдумажит ўғли - Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти Шеробод тумани бўлими давлат ижрочиси
4.
Ташпулатов Хуршид Сабиржанович - Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими бошлиғи
5.
Хабилжонов Улуғбек Хабилжон ўғли - Тошкент вилояти Ангрен шаҳар прокурори
Мазкур мукофот прокурорларга мамлакат прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти учун берилди.
Ўзбекистон прокуратураси қандай ривожланган? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2024
Ўзбекистон прокуратураси қандай ривожланган?
Янгиликлар лентаси
0