Республика прокуратураси тарихи музейи ҳуқуқ тизимининг қадимги даврдан ҳозирги кунгача бўлган эволюцияси билан таништиради. Бу ерда архив ҳужжатлар, ноёб... 08.01.2024, Sputnik Ўзбекистон
Бугун, 8 январь Ўзбекистонда прокуратура ходимлари куни нишонланади. Президент тегишли қонунни 2016 йилда имзолаган эди. 1990 йилларда ташкил этилган музей прокуратуранинг ривожланиш тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Ўшандан бери у турли сабабларга кўра ёпилди, экспонатлар турли жойларга "кўчирилди", аммо кўргазма барибир тўлдирилди. Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 2020 йилда шу йиллар давомида йиғилган ноёб экспонатларни ўзида жамлаган музей очиш тўғрисида фармойиш берди. Бугун эса уларни нафақат изланувчан ҳуқуқшунослар, мактаб ўқувчилари ва талабалар, балки хорижлик меҳмонлар ҳам кўришлари мумкин.Музейни ташкил этишдан мақсад бугунги кунда прокуратура органлари қандай тузилганлиги, назорат тизими қандай ва қачон ривожи бошлангани, бу соҳада қандай инсонлар ишлаган ва ишлаётганлиги, шунингдек, уларнинг фаолияти ҳуқуқий тизимни ривожлантиришга қандай таъсир қилганини кўрсатишдан иборат. Музейни ҳозирги кўринишида барпо этиш, концепсияси ва кўргазмасини ишлаб чиқишда вилоят прокуратураси ходимлари, тарихчилар, музейшунослар, дизайнерлар иштирок этди.Айни пайтда музей экспонатлари коллекцияси 10 мингдан ортиқ архив материаллари – нодир фотосуратлар, ходимларнинг шахсий буюмлари, артефактлар, хорижлик ҳамкасбларнинг совғаларидан иборат. Буларнинг барчасини, хусусан, ўрта асрлар суд-ҳуқуқ тизими тарихи, фуқаролик ҳуқуқининг манбаси сифатидаги “Авесто”, Амир Темур давридаги суд тизими ҳақида ҳикоя қилувчи стендларда кўриш мумкин.Бундан ташқари, музейда прокуратуранинг ҳудудий бошқармалари ривожланиши билан батафсил танишиш мумкин. Масалан, Фарғона вилоятининг биринчи аёл прокурори Раҳима Хўжаева бўлганини кам одам билади. У бу лавозимда 1954 йилдан 1962 йилгача ишлаган.Музейда Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси биринчи котиби Шароф Рашидовнинг укаси Сахоб Рашидов ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Саҳоб Рашидов Ленинград мудофаасида қатнашган, аммо 1942 йилда яраланиб, ватанига қайтиб келган. 1943 йилда прокуратура органларида иш бошлади - Жиззах вилояти прокурори ёрдамчиси, кейин Бухоро вилояти прокурори. Кейин у республика прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди.Музей бўлимларидан бири Сталин қатағонлари қурбонлари ҳақида ҳикоя қилади. Улар орасида Адлия халқ комиссари ва республика прокурори Аҳметбек Мавлонбеков ҳам бор.Кўргазманинг энг муҳим қисми, ҳозир тирик бўлмаган прокурорларга бағишланган мармар ёдгорликдир.Музей бўйлаб экскурсия Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Республика прокуратураси тарихи музейи ҳуқуқ тизимининг қадимги даврдан ҳозирги кунгача бўлган эволюцияси билан таништиради. Бу ерда архив ҳужжатлар, ноёб ашёлар, ходимларнинг шахсий буюмлари мавжуд.
Бугун, 8 январь Ўзбекистонда прокуратура ходимлари куни нишонланади. Президент тегишли қонунни 2016 йилда имзолаган эди. 1990 йилларда ташкил этилган музей прокуратуранинг ривожланиш тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Ўшандан бери у турли сабабларга кўра ёпилди, экспонатлар турли жойларга "кўчирилди", аммо кўргазма барибир тўлдирилди.
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 2020 йилда шу йиллар давомида йиғилган ноёб экспонатларни ўзида жамлаган музей очиш тўғрисида фармойиш берди. Бугун эса уларни нафақат изланувчан ҳуқуқшунослар, мактаб ўқувчилари ва талабалар, балки хорижлик меҳмонлар ҳам кўришлари мумкин.
Музейни ташкил этишдан мақсад бугунги кунда прокуратура органлари қандай тузилганлиги, назорат тизими қандай ва қачон ривожи бошлангани, бу соҳада қандай инсонлар ишлаган ва ишлаётганлиги, шунингдек, уларнинг фаолияти ҳуқуқий тизимни ривожлантиришга қандай таъсир қилганини кўрсатишдан иборат.
Музейни ҳозирги кўринишида барпо этиш, концепсияси ва кўргазмасини ишлаб чиқишда вилоят прокуратураси ходимлари, тарихчилар, музейшунослар, дизайнерлар иштирок этди.
Айни пайтда музей экспонатлари коллекцияси 10 мингдан ортиқ архив материаллари – нодир фотосуратлар, ходимларнинг шахсий буюмлари, артефактлар, хорижлик ҳамкасбларнинг совғаларидан иборат. Буларнинг барчасини, хусусан, ўрта асрлар суд-ҳуқуқ тизими тарихи, фуқаролик ҳуқуқининг манбаси сифатидаги “Авесто”, Амир Темур давридаги суд тизими ҳақида ҳикоя қилувчи стендларда кўриш мумкин.
Бундан ташқари, музейда прокуратуранинг ҳудудий бошқармалари ривожланиши билан батафсил танишиш мумкин. Масалан, Фарғона вилоятининг биринчи аёл прокурори Раҳима Хўжаева бўлганини кам одам билади. У бу лавозимда 1954 йилдан 1962 йилгача ишлаган.
Музейда Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси биринчи котиби Шароф Рашидовнинг укаси Сахоб Рашидов ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Саҳоб Рашидов Ленинград мудофаасида қатнашган, аммо 1942 йилда яраланиб, ватанига қайтиб келган. 1943 йилда прокуратура органларида иш бошлади - Жиззах вилояти прокурори ёрдамчиси, кейин Бухоро вилояти прокурори. Кейин у республика прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди.
“2021 йилгача Саҳоб Рашидов прокуратурада ишлаганини ҳеч ким билмас эди. Буни қариндошлар тасдиқлашди. Ҳатто унинг ўғлини ҳам топдик”, — деди Ўзбекистон Бош прокуратураси кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ойбек Султонов.
Музей бўлимларидан бири Сталин қатағонлари қурбонлари ҳақида ҳикоя қилади. Улар орасида Адлия халқ комиссари ва республика прокурори Аҳметбек Мавлонбеков ҳам бор.
“Бизда фақат унинг республика прокурори сифатидаги сурати бор эди. Аммо архивлар туфайли биз унинг ижоди ҳақида жуда кўп қизиқарли нарсаларни билиб олдик. Масалан, айнан у прокуратуранинг аёлларни ҳимоя қилиш бўлимини биринчи бўлиб ташкил қилган”, — дея аниқлик киритди Султонов.
Кўргазманинг энг муҳим қисми, ҳозир тирик бўлмаган прокурорларга бағишланган мармар ёдгорликдир.
Музей бўйлаб экскурсия Sputnik Ўзбекистон видеосида.