https://sputniknews.uz/20240109/olimlar-koronavirus-pomidor-vaktsina-ixtiro-41976579.html
Ўзбек олимлари COVID-19га қарши помидор вакцина ихтиро қилишди
Ўзбек олимлари COVID-19га қарши помидор вакцина ихтиро қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Ихтиро биринчи тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган COVID-19 вакцинаси сифатида илмий ҳамжамиятга тақдим этилди.
2024-01-09T14:00+0500
2024-01-09T14:00+0500
2024-01-09T14:22+0500
жамият
ўзбекистон
олимлар
помидор
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1b/20262596_0:0:2864:1611_1920x0_80_0_0_9142bf3a24ceab215b2a1dd8308a1652.jpg
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбек олимлари томонидан генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинаси яратилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.Айтилишича, мазкур нав коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиши натижасида яратилган. У S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ҳисобланади.Помидор мевасида 0.77 мкг/гр миқдорида турғун S1 антиген оқсили синтез бўлиши кўрсатиб берилди ва TOMAVAC вакцинаси сифатида танлаб олинди.Вазирлик вакцина сифатида яратилган бу помидордан қанча миқдорда истеъмол қилганда COVID-19 га қарши антитанача ҳосил бўлиши, меъёридан кўп истеъмол қилиш, ножўя ҳолатларни тушинтириб ўтди.Қайд этилишича, мазкур нав икки босқичли (ичак шиллиқ пардаси ва қонда) ҳимояни таъминловчи хавфсиз вакцина эканини кўрсатди. У биринчи тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган COVID -19 вакцинаси сифатида илмий ҳамжамиятга тақдим этилди.Маълум қилинишича, олинган помидор ўсимлигининг юқори турғун авлоди селекция қилинмоқда ва келгусида 2-3 фаза клиник синовлари ўтказилгандан сўнг, эҳтиёжга қараб алоҳида майдонларда етиштирилиши мумкин.Шунингдек, TOMAVAC ни коронавирусга қарши қулай исътемол қилинадиган биологик фаол капсулалар сифатида ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ҳозирда лиофилзациялаш ва капсулалаш технологик жараёнлари устида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20230815/nukusda-koronavirusga-qarshi-sut-mahsulotlari-sotuvga-chiqarildi-37879490.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1b/20262596_119:0:2850:2048_1920x0_80_0_0_315906c8d305cb6b607a45595bcd45e1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ихтиро covid-19 вакцина помидор ўзбекистон
ихтиро covid-19 вакцина помидор ўзбекистон
Ўзбек олимлари COVID-19га қарши помидор вакцина ихтиро қилишди
14:00 09.01.2024 (янгиланди: 14:22 09.01.2024) Ихтиро биринчи тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган COVID-19 вакцинаси сифатида илмий ҳамжамиятга тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбек олимлари томонидан генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинаси яратилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
хабар берди. Айтилишича, мазкур нав коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиши натижасида яратилган. У S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ҳисобланади.
Помидор мевасида 0.77 мкг/гр миқдорида турғун S1 антиген оқсили синтез бўлиши кўрсатиб берилди ва TOMAVAC вакцинаси сифатида танлаб олинди.
Вазирлик вакцина сифатида яратилган бу помидордан қанча миқдорда истеъмол қилганда COVID-19 га қарши антитанача ҳосил бўлиши, меъёридан кўп истеъмол қилиш, ножўя ҳолатларни тушинтириб ўтди.
“Кўнгилли инсонларда ўтказилган 1-фаза иммуногенлик ва биохавфсизлик синовларда улар томонидан 50 грам (38,5 мкг S1 антигени) помидорни (TOMAVAC) наҳорга 3 кун давомида (умумий 150 грам помидор ёки 115,5 мкг S1 антигени) исътемол қилганда уларнинг қон зардобидаги нейтралловчи антитаначалар фаоллиги биринчи кунга нисбатдан ҳафтасига 1,2 (ўртача +42,28 БАУ/мл) баробар кўтарилиб борган, бу ҳолатда кўнгиллиларда ҳеч қандай ножўя ҳолатлар кузатилмаган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур нав икки босқичли (ичак шиллиқ пардаси ва қонда) ҳимояни таъминловчи хавфсиз вакцина эканини кўрсатди. У биринчи тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган COVID -19 вакцинаси сифатида илмий ҳамжамиятга тақдим этилди.
Маълум қилинишича, олинган помидор ўсимлигининг юқори турғун авлоди селекция қилинмоқда ва келгусида 2-3 фаза клиник синовлари ўтказилгандан сўнг, эҳтиёжга қараб алоҳида майдонларда етиштирилиши мумкин.
Шунингдек, TOMAVAC ни коронавирусга қарши қулай исътемол қилинадиган биологик фаол капсулалар сифатида ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ҳозирда лиофилзациялаш ва капсулалаш технологик жараёнлари устида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.