Нукусда коронавирусга қарши сут маҳсулотлари сотувга чиқарилди
© Назокат АбдуқундузоваНукусда коронавирусга қарши сут маҳсулотлари сотувга чиқарилди
© Назокат Абдуқундузова
Oбуна бўлиш
Нукус шаҳрида фаолият юритаётган “Panaev Farms” чорвачилик корхонасида жорий йилдан бошлаб иммун сути ва ундан олинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Нукусда коронавирусга қарши иммунли сут маҳсулотлари сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири матбуот котиби маълум қилди.
Таъкидланишича, Нукус шаҳрида фаолият юритаётган “Panaev Farms” чорвачилик корхонасида жорий йилдан бошлаб иммун сути ва ундан олинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
© Назокат АбдуқундузоваВ Нукусе поступили в продажу молочные продукты против коронавируса
В Нукусе поступили в продажу молочные продукты против коронавируса
© Назокат Абдуқундузова
“Бир неча йиллар давомида дунёни ларзага келтирган касаллик – коронавирусга қарши иммунли сут маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилди”, - дейилади хабарда.
2021 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги (ҳозирги Инновацион ривожланиш агентлиги) ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Австриянинг Вена тиббиёт университети ҳамкорликда SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сутини олиш лойиҳаси устида ишларни бошлаган.
2022 йилда Халқаро молекуляр аллергология марказининг Биотехнологиялар ва компаратив тиббиёт соҳасидаги олимлар жамоаси ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон-Хитой вакцинаси билан эмланган сигирларнинг иммун сутидан тажриба намуналари олди. Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган “Panaev Farms” компанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига кўра, наслдор сигирлар ҳамда Австрия ва Германиядан олиб келинган Гольштин зотли сигирлар хавфсиз ва самарали бўлган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 дозаси билан тўлиқ эмланди.
Бўғозлик даврида ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган сигирларнинг оғиз сутида SARS-CoV-2 вирусига қарши таначалар максимал даражада бўлиши олимлар томонидан тасдиқланди. 2022 йил январь ойининг охирида сигирлар болалай бошлади. Оғиз сути ва сутдан олинган тажриба намуналари устида кейинги клиник-лаборатория тадқиқотлари давом эттирилди.
SARS-CoV-2 га қарши иммунли сут маҳсулотлари дегустацияси “InnoWeek.uz-2022” ҳафталиги доирасида ўтказилган.