https://sputniknews.uz/20240104/ozbekiston-qizil-toifaga-kiritilgan-maktablar-sonini-kamaytirdi-41919200.html
Ўзбекистон “Қизил” тоифага киритилган мактаблар сонини камайтирди
Ўзбекистон “Қизил” тоифага киритилган мактаблар сонини камайтирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йили республикадаги умумтаълим мактаблари сони 10 163 тага, боғчалар сони эса 33 942 тага етказилди.
2024-01-04T10:17+0500
2024-01-04T10:17+0500
2024-01-04T10:17+0500
жамият
ўзбекистон
мактаб
меҳрли мактаб
мактабгача таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/10/41594763_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b92066462c31b1caa3cee03994551309.jpg
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Қизил” тоифага киритилган мактаблар сони 1 526 тадан 404 та камайтирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.Қайд этилишича, ўтган йили республикадаги боғчалар сони 33 942 тага етказилди. 3-7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 74 фоизга, 6 ёшли болаларнинг мактабга тайёрлов қамрови 93 фоизга етказилди.Ахборот гигиенаси болаларга боғчадан сингдирилиши керак — эксперт Дмитрий ЕгорченковДавлат-хусусий шерикчилик асосида 71 та, оилавий шаклда 4,5 минга яқин нодавлат боғча ташкил этилди.Шунингдек, 563 та мактабда қуриш-таъмирлаш амалга оширилди ва 120 минга яқин янги ўқув ўринлари яратилди. Қарийб 115 минг ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланди.Таълим муассасаларининг 1 800 га яқинига қайта тикланувчи қуёш электр панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди. 53 та мактаб узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминланди.Умумтаълим мактабларига 500 нафар хорижлик мутахассислар жалб этилди.Инклюзив таълим жорий этилган мактаблар сони 415 тага, улардаги ўқувчилар сони 736 нафарга етказилди. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг 153 нафари уй-жой билан таъминланди.Қорақалпоғистон республикаси, Андижон ва Фарғона вилоятларида “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси филиаллари ташкил этилди.
https://sputniknews.uz/20240101/pedagoglar-malaka-toifalari-41893718.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/10/41594763_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c3b8173cb2bcae1c4d6517b86873c2a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
умумтаълим мактаблари боғчалар ўзбекистон “қизил” тоифага киритилган мактаблар
умумтаълим мактаблари боғчалар ўзбекистон “қизил” тоифага киритилган мактаблар
Ўзбекистон “Қизил” тоифага киритилган мактаблар сонини камайтирди
Ўтган йили республикадаги умумтаълим мактаблари сони 10 163 тага, боғчалар сони эса 33 942 тага етказилди.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Қизил” тоифага киритилган мактаблар сони 1 526 тадан 404 та камайтирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йили республикадаги боғчалар сони 33 942 тага етказилди. 3-7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 74 фоизга, 6 ёшли болаларнинг мактабга тайёрлов қамрови 93 фоизга етказилди.
Давлат-хусусий шерикчилик асосида 71 та, оилавий шаклда 4,5 минга яқин нодавлат боғча ташкил этилди.
“Умумтаълим мактаблари сони 10 163 тага, нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони 449 тага етди. 37 та мактаб филиалларига умумий ўрта таълим мактаби мақоми берилди. 700 минг нафарга яқин болалар 1-синфга қабул қилинди”, — деди Дилфуза Собирова.
Шунингдек, 563 та мактабда қуриш-таъмирлаш амалга оширилди ва 120 минга яқин янги ўқув ўринлари яратилди. Қарийб 115 минг ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланди.
Таълим муассасаларининг 1 800 га яқинига қайта тикланувчи қуёш электр панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди. 53 та мактаб узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминланди.
“Қизил тоифага киритилган мактаблар сони 1 526 тадан 404 та камайтирилди”, — деди Собирова.
Умумтаълим мактабларига 500 нафар хорижлик мутахассислар жалб этилди.
Инклюзив таълим жорий этилган мактаблар сони 415 тага, улардаги ўқувчилар сони 736 нафарга етказилди. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг 153 нафари уй-жой билан таъминланди.
Қорақалпоғистон республикаси, Андижон ва Фарғона вилоятларида “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси филиаллари ташкил этилди.