Ахборот гигиенаси болаларга боғчадан сингдирилиши керак — эксперт Дмитрий Егорченков
15:40 05.12.2023 (янгиланди: 17:38 05.12.2023)
© Sputnik / Игорь Зарембо
/ Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида РХДУ СТПИ директори иштирокида анжуман ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ахборот гигиенаси болаларга боғчадан сингдирилиши керак. Россия халқлар дўстлиги университети Стратегик тадқиқотлар ва прогнозлар институти директори Дмитрий Егорченков шундай фикрда.
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Россия халқлар дўстлиги университети Стратегик тадқиқотлар ва прогнозлар институти директори Дмитрий Егорченков иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Прокси-сервер урушларидан ҳимоя қилиш ва объективликни сақлашнинг яна бир воситаси "ахборот гигиенаси" дир. Унинг сўзларига кўра, болалар боғчасида инсоннинг танқидий идрокини ривожлантиришни маслаҳат берди. Бу Россияда аллақачон қўлланилмоқда.
"Менинг олти яшар ўғлим боғчадан келди, мен телефон кўриб ўтиргандим. Келиб “фақат обуна бўлма”, деди. Баракалла, дедим. “Бизга боғчада ҳеч кимга обуна бўлиш керак эмас, деб айтишди”, деди. Боғча ёшидан ахборот гигиенаси қоидаларини сингдириш керак. Сўнг ўғлим шундай деди: обуна бўлиш керак эмас, чунки кейин сендан пул сўрашни бошлайди. Ва мутлақо ҳақ эди. Бундан жуда мамнунман. Боғчага бориб, болалар билан ахборот ишлари билан шуғулланинг демагандим. Тарбиячиларнинг ўзлари ўргатган. Гарчи бу даражада бўлса-да, натижасини беряпти", — деди Дмитрий Егорченков.
Анжуманда, шунингдек, ҳақиқий маълумотни сохтасидан ва ахборот саботажидан қандай ажратиш мумкин, ҳозирги вазиятда Ғарб томонидан ахборот прокси урушларининг қандай ҳикоялари ишлаб чиқилмоқда, Ўзбекистон ахборот майдонини Ғарбнинг бузғунчи ва ташвиқот ҳужумларидан қандай ҳимоя қила олади каби саволлар ўртага ташланди.