https://sputniknews.uz/20240102/ozbekiston-inflyatsiya-41907466.html
Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,77 фоизни ташкил этди
Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,77 фоизни ташкил этди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2023 йил давомидаги инфляция 8,77 фоизни ташкил этди. Бундан Статистика агентлиги 31 декабр куни эълон қилган ҳисоботдан маълум бўлди.Бу 2016 йил август ойидан кейинги даврдаги энг паст расмий инфляция кўрсаткичи.Агентликка кўра, декабр ойида истеъмол секторидаги нархлар ўртача 1,2 фоизга ошган.Маълумотларга кўра, 2023 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари 9,7 фоизга, ноозиқ-овқатлар 7,7 фоизга, хизматлар 8,7 фоизга қимматлашган.
2024-01-02T16:40+0500
2024-01-02T16:40+0500
2024-01-03T10:01+0500
иқтисод
ўзбекистон
инфляция
статистика агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37819563_0:179:2679:1686_1920x0_80_0_0_e63f3f162271aac9791dece2dbfe2427.jpg
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил давомидаги инфляция 8,77 фоизни ташкил этди. Бундан Статистика агентлиги 31 декабр куни эълон қилган ҳисоботдан маълум бўлди.Бу 2016 йил август ойидан кейинги даврдаги энг паст расмий инфляция кўрсаткичи.Агентликка кўра, декабр ойида истеъмол секторидаги нархлар ўртача 1,2 фоизга ошган.Маълумотларга кўра, 2023 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари 9,7 фоизга, ноозиқ-овқатлар 7,7 фоизга, хизматлар 8,7 фоизга қимматлашган.Йил давомида озиқ-овқатлардан гўшт маҳсулотлари нархи 9,1 фоизга, балиқ ва денгиз маҳсулотлари 7,7 фоизга, сут ва сут маҳсулотлари, шунингдек, тухум 11,2 фоизга, мевалар ва ёнғоқлар 37,1 фоизга, шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар 9 фоизга, спиртсиз ичимликлар 5,9 фоизга ошган. Ёғлар ва мойлар 9,7 фоизга, сабзавотлар 1,4 фоизга арзонлашган.Алоҳида маҳсулот турларига қаралса, 2022 йилнинг декабрига нисбатан гуруч ва гуруч оқшоғи 38,7 фоиз, хом, янги соғилган сут 13,3 фоиз, тухум 11,7 фоиз, шакар 11,0 фоиз, мол гўшти 9,3 фоиз, қўй гўшти ҳам 9,3 фоизга қимматлашган. Буғдой уни 1,1 фоизга арзонлашган бўлса, кунгабоқар ёғининг нархи 17,8 фоизга тушган.2023 йилда энг кўп қимматлаган мева-сабзавотлар – анор (+203,3 фоиз), лимон (+128,9 фоиз), помидор (+40,2 фоиз), банан (+12,7 фоиз), мандарин (+10,9 фоиз), бодринг (+6,7) ва карам (+6,7 фоиз) бўлган.Бақлажон (–44,3 фоиз), булғор қалампири (–43,2 фоиз), пиёз (–40,7 фоиз), сабзи (–15,5 фоиз) ва картошка (–14,7 фоиз) йил давомида сезиларли арзонлашгани кузатилган.2023 йилда таълим соҳасидаги хизматлар 2,5 фоизга, кийим ва пойабзал нархлари 6,2 фоизга, турар жой хизматлари, сув, электр, газ ва бошқа ёнилғи турлари 6,4 фоизга, соғлиқни сақлаш гуруҳидаги нархлар 9,7 фоизга, дам олиш, спорт ва маданият гуруҳида 10,1 фоизга, транспорт соҳасида 15,1 фоизга, ресторан ва меҳмонхона хизматлари 19,6 фоизга ошган; ахборот ва алоқа йўналишидаги нархлар 0,2 фоизга тушгани қайд этилган.Хусусан, совуқ сув ва канализация хизматлари 65 фоизга, чиқиндиларни олиб кетиш учун тўлов 12,9 фоизга, электр энергияси учун тўлов 2,2 фоизга, иссиқ сув таъминоти учун тўлов 1,1 фоизга кўтарилган.Ўртача нархлар дори воситаларида 10,6 фоизга, стоматология хизматларида 13,5 фоизга, тиббий лаборатория хизматларида 6,8 фоизга, диагностика визуализацияси хизматларида 11,9 фоизга ошган.Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда бензин 19,1 фоизга, пропан 29,4 фоизга, метан 22,4 фоизга қимматлашган.Такси хизматлари нархи 13,2 фоизга, темирйўл хизматлари нархи 32,4 фоизга, ҳаво транспорти 20,7 фоизга кўтарилган.Сўнгги 12 ойда давлат боғчалари учун тўловлар 2,8 фоизга арзонлашиб, хусусий боғчаларда 3,3 фоизга қимматлашгани, нодавлат олийгоҳларда контракт қийматлари 1 фоизга ошгани, репетитор хизматлари нархи 10,3 фоизга кўтарилгани кузатилган. Сартарошхона хизматлари 17 фоизга қимматлашган.Статистика агентлиги инфляция кўрсаткичини аниқлаш учун 170 турдаги озиқ-овқатлар, 250 турдаги ноозиқ-овқатлар, 90 турдаги пулли хизматлар нархларини кузатиб боради. Нархларни рўйхатга олиш ишлари ҳар ойнинг 10-санасидан 20-санасигача амалга оширилади.Ҳар бир товарнинг йиғма кўрсаткич ўсиш суръатига таъсири ва улуши товарнинг нарх ўзгаришлари ҳамда унинг истеъмол харажатлари тузилмасидаги салмоқ вазнини инобатга олган ҳолда аниқланади.Шунга кўра, йиллик 8,8 фоизлик инфляция кўрсаткичига энг катта оширувчи таъсир кўрсатган маҳсулотлар – гуруч, мол гўшти, узум, анор ва метан бўлган. Инфляцияга энг кўп пасайтирувчи таъсирга эга бўлган маҳсулотлар қаторида эса пиёз, кунгабоқар ёғи, пахта ёғи, картошка ва сабзи кўрсатилган.
https://sputniknews.uz/20230208/ozbekiston-inflyatsiya-darajasini-10-dan-pastga-tushirmoqda--qanday-tovarlar-arzonlashadi--32093431.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37819563_0:0:2657:1993_1920x0_80_0_0_620de2c2223530a77d567c542fb1148a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон йиллик инфляция маълумот
ўзбекистон йиллик инфляция маълумот
Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,77 фоизни ташкил этди
16:40 02.01.2024 (янгиланди: 10:01 03.01.2024) Статистика агентлигига кўра, 2023 йилда озиқ-овқатлар нархи 9,7 фоизга ошган.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил давомидаги инфляция 8,77 фоизни ташкил этди. Бундан Статистика агентлиги 31 декабр куни эълон қилган
ҳисоботдан маълум бўлди.
Бу 2016 йил август ойидан кейинги даврдаги энг паст расмий инфляция кўрсаткичи.
Агентликка кўра, декабр ойида истеъмол секторидаги нархлар ўртача 1,2 фоизга ошган.
Маълумотларга кўра, 2023 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари 9,7 фоизга, ноозиқ-овқатлар 7,7 фоизга, хизматлар 8,7 фоизга қимматлашган.
Йил давомида озиқ-овқатлардан гўшт маҳсулотлари нархи 9,1 фоизга, балиқ ва денгиз маҳсулотлари 7,7 фоизга, сут ва сут маҳсулотлари, шунингдек, тухум 11,2 фоизга, мевалар ва ёнғоқлар 37,1 фоизга, шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар 9 фоизга, спиртсиз ичимликлар 5,9 фоизга ошган. Ёғлар ва мойлар 9,7 фоизга, сабзавотлар 1,4 фоизга арзонлашган.
Алоҳида маҳсулот турларига қаралса, 2022 йилнинг декабрига нисбатан гуруч ва гуруч оқшоғи 38,7 фоиз, хом, янги соғилган сут 13,3 фоиз, тухум 11,7 фоиз, шакар 11,0 фоиз, мол гўшти 9,3 фоиз, қўй гўшти ҳам 9,3 фоизга қимматлашган. Буғдой уни 1,1 фоизга арзонлашган бўлса, кунгабоқар ёғининг нархи 17,8 фоизга тушган.
2023 йилда энг кўп қимматлаган мева-сабзавотлар – анор (+203,3 фоиз), лимон (+128,9 фоиз), помидор (+40,2 фоиз), банан (+12,7 фоиз), мандарин (+10,9 фоиз), бодринг (+6,7) ва карам (+6,7 фоиз) бўлган.
Бақлажон (–44,3 фоиз), булғор қалампири (–43,2 фоиз), пиёз (–40,7 фоиз), сабзи (–15,5 фоиз) ва картошка (–14,7 фоиз) йил давомида сезиларли арзонлашгани кузатилган.
2023 йилда таълим соҳасидаги хизматлар 2,5 фоизга, кийим ва пойабзал нархлари 6,2 фоизга, турар жой хизматлари, сув, электр, газ ва бошқа ёнилғи турлари 6,4 фоизга, соғлиқни сақлаш гуруҳидаги нархлар 9,7 фоизга, дам олиш, спорт ва маданият гуруҳида 10,1 фоизга, транспорт соҳасида 15,1 фоизга, ресторан ва меҳмонхона хизматлари 19,6 фоизга ошган; ахборот ва алоқа йўналишидаги нархлар 0,2 фоизга тушгани қайд этилган.
Хусусан, совуқ сув ва канализация хизматлари 65 фоизга, чиқиндиларни олиб кетиш учун тўлов 12,9 фоизга, электр энергияси учун тўлов 2,2 фоизга, иссиқ сув таъминоти учун тўлов 1,1 фоизга кўтарилган.
Ўртача нархлар дори воситаларида 10,6 фоизга, стоматология хизматларида 13,5 фоизга, тиббий лаборатория хизматларида 6,8 фоизга, диагностика визуализацияси хизматларида 11,9 фоизга ошган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда бензин 19,1 фоизга, пропан 29,4 фоизга, метан 22,4 фоизга қимматлашган.
Такси хизматлари нархи 13,2 фоизга, темирйўл хизматлари нархи 32,4 фоизга, ҳаво транспорти 20,7 фоизга кўтарилган.
Сўнгги 12 ойда давлат боғчалари учун тўловлар 2,8 фоизга арзонлашиб, хусусий боғчаларда 3,3 фоизга қимматлашгани, нодавлат олийгоҳларда контракт қийматлари 1 фоизга ошгани, репетитор хизматлари нархи 10,3 фоизга кўтарилгани кузатилган. Сартарошхона хизматлари 17 фоизга қимматлашган.
Статистика агентлиги инфляция кўрсаткичини аниқлаш учун 170 турдаги озиқ-овқатлар, 250 турдаги ноозиқ-овқатлар, 90 турдаги пулли хизматлар нархларини кузатиб боради. Нархларни рўйхатга олиш ишлари ҳар ойнинг 10-санасидан 20-санасигача амалга оширилади.
Ҳар бир товарнинг йиғма кўрсаткич ўсиш суръатига таъсири ва улуши товарнинг нарх ўзгаришлари ҳамда унинг истеъмол харажатлари тузилмасидаги салмоқ вазнини инобатга олган ҳолда аниқланади.
Шунга кўра, йиллик 8,8 фоизлик инфляция кўрсаткичига энг катта оширувчи таъсир кўрсатган маҳсулотлар – гуруч, мол гўшти, узум, анор ва метан бўлган. Инфляцияга энг кўп пасайтирувчи таъсирга эга бўлган маҳсулотлар қаторида эса пиёз, кунгабоқар ёғи, пахта ёғи, картошка ва сабзи кўрсатилган.