Ўзбекистон инфляция даражасини 10 %дан пастга туширмоқчи – қандай товарлар арзонлашади?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2023
Oбуна бўлиш
Президент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун аҳолига ажратилган жами 200 минг гектар ердан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистонда инфляция даражасини 10 фоиздан пастга тушириш мақсад қилинмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда инфляция даражасини пасайтириш чоралари муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, ўтган йил якуни билан мамлакатда инфляция 12,3 фоизни ташкил этган. Барча иқтисодий механизмларни қўллаб, бу йилда мазкур кўрсаткични 10 фоиздан пастга тушириш мақсад қилинмоқда.
Бунинг учун истеъмол товарлари, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларни “даладан дастурхонгача” етказиб беришдаги харажатларни қисқартириб, арзон бўлишини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун аҳолига ажратилган жами 200 минг гектар ердан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ушбу чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш учун ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича алоҳида “йўл хариталари” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Айтилишича, аҳоли даромадларини оширишда уларнинг бўш пул маблағларини молия бозорига жалб қилиш натижасида охирги уч йилда уларнинг банкдаги омонатлари 2 бараварга ошди.
Йиғилишда аҳоли учун жозибадор молиявий хизматлар турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Янгиликлар лентаси
0