Махсус операция: 23-29 декабрнинг асосий воқеалари
© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРазведчики Западного военного округа ВС РФ в зоне спецоперации.
© Sputnik / РИА Новости
/ Oбуна бўлиш
Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга қаратилган махсус ҳарбий операция муваффақиятли давом этмоқда. Ҳафта давомида душман йўқотишлари 4,5 мингга яқин ҳарбийлар ва 50 дан ортиқ танк ва зирҳли техника ва 100га яқин ҳарбий автомобилларни ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги ҳафта давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлигининг 23—29 декабрь ҳисоботи:
Ўтган ҳафта Россия Қуролли Кучлари Украина ҳарбий-саноат объектлари, ҳарбий аэродром инфратузилмаси, арсеналлар, артиллерия ўқ-дорилари, экипажсиз катерлар ва ёқилғи омборхоналарига узоқ масофали аниқ зарба берувчи қуроллар ва учувчисиз аппаратлар билан 50 та гуруҳли ва битта оммавий зарба берди.
Шунингдек, миллатчилар тузилмалари ва чет эл ёлланма аскарлари жойлашган манзилларга ҳар зарбалар берилди. барча зарбалар нишонга етиб борди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи бир ҳафта давомида фронтнинг айрим участкаларида ўз позициясини яхшиладилар ва душманнинг 27 та ҳужумини қайтардилар.
Новоселовское Синьковка, Ивановка, Петропавловка ва Купянск аҳоли пунктларида артиллерия ва авиация зарбалари ёрдамида душманнинг 5-ҳаво-десант, 30, 43, 60 ва 115-механизациялашган бригадаларнинг шахсий таркиби ва техникасини йўқ қилинди.
Ҳафта давомида ушбу йўналишда УҚК йўқотишлари 265 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар (қурбон ва яранланган), танк, зирҳли жанговар машина, 18та ҳарбий машиналарва 5та дала артиллерия қуролини ташкил қилди.
Красий Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи душманнинг 13 та ҳужумини қайтарди. Червоная Диброва, Торское, Григоровка, ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида, УҚКнинг 24, 63, 67-механизациялашган бригадалари, 100, 125 ҳудудий мудофаа бригадалари, 12-махсус кучлар бригадаси ва Украина Миллий гвардиясининг 5-бригадаси жойлашган ҳудудларга зарба берилди.
Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 1205 нафар ҳарбий хизматчи, олтита танк, 12 та зирҳли жанговар машина, 12 та машина ва 13 та дала артиллерия қуролини ташкил этди.
Донетск йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари авиация ва артиллерия ўқлари кўмагида ДХРнинг Марьинка аҳоли пунктини озод қилди. Курдюмовка, Клешеевка, Красное, Андреевка ва Георгиевка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 34 та ҳужумини қайтарди ва жавоб зарбалар берилди.
Душманнинг умумий йўқотишлари 1675 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 7 та танк, 13 та зирҳли жанговар машина, 29 та машина, Чехияда ишлаб чиқарилган RM-70 "Vampire" реактив тизими жанговар машинаси, шунингдек, 49 та дала артиллерия қуролини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душманнинг учта ҳужумини қайтарди.Новомихайловка, Водяное, Парасковиевка ва Макаровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 79-ҳаво ҳужуми, 72-механизациялашган бригадалар ва 128-терроризмга қарши мудофаа бригадалари бўлинмаларига авиация ва артиллерия зарбалари берилди.
УҚК йўқотишлари 675 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, иккита танк, тўртта зирҳли жанговар машина, 19 та машина ва 15 дала артиллерия тўпини ташкил этди.
Запороже йўналишида Россия қўшинлари Вербовое қишлоғи ҳудудида душманнинг иккита ҳужумини қайтарди. Орехов, Малая Токмачка, Белогоре, Новоданиловка ва Работино аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 128-тоғ-ҳужум, 33, 65 ва 118-механизациялашган бригадаларнинг шахсий таркиби ва техникасига зарба бериди. Душман йўқотишлари 475 нафар ҳарбий хизматчи, бир танк, олтита зирҳли жанговар машина, 20 та машина ва 12 та артиллерия қуролини ташкил этди.
Херсон йўналишида Россия қўшинлари УҚКнинг диверсион гуруҳларини ороллар ва Днепрнинг чап қирғоғига ўтишга уринишларни тўхтатди. Берислав, Тягинка, Токаревка, Николское, Змиевка ва Чехерно вилояти аҳоли пунктлари ҳудудларида 35, 36 ва 38-денгиз пиёдалари бригадалари, 124, 126-ердан мудофаа бригадаларининг шахсий таркиби ва техникасига авиация ва артиллерия зарбалари берилди.
УҚК умумий йўқотишлари 390 нафар ҳарбий хизматчи, 25 та машина, 17 та қайиқ ва 22 та дала артиллерия қуролини ташкил этди.
Бир ҳафта ичида 43 нафар украиналик ҳарбий хизматчи таслим бўлди, улардан 22 нафари Купянск йўналишида.
Россия авиацияси ва ракета кучлари Норвегияда ишлаб чиқарилган "NASAMS", Германияда ишлаб чиқарилган "IRIS-T" ва Францияда ишлаб чиқарилган "Crotale-NG" зенит-ракета тизимлари ҳамда С-300 тизими ва АҚШда ишлаб чиқарилган учта АN/ТPQ-50 радар станцияларини йўқ қилди.
Россия авиацияси ва ҳаво мудофаа тизимлари душманнинг 10 та самолёти ва иккита вертолётини уриб туширди. Жумладан: битта МиГ-29, учта Су-27, учта Су-24 ва учта Су-25, шунингдек, иккита Ми-8 вертолётлари.
Бундан ташқари, 33 та HIMARS ва Ураган ракеталари, тўртта HARM, антирадар ракеталари, JDAM бошқариладиган бомбаси, "Нептун" кемага қарши ракетаси ва 251та учувчисиз аппарати тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан Украинанинг жами 564 та самолёт, 263 та вертолёт, 10 206 та учувчисиз аппарати, 445 та зенит-ракета тизими, 14 383 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1190 та кўп ракетали тизимлар, 7564 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 16833 дона махсус ҳарбий автомобиллари йўқ қилинди.