https://sputniknews.uz/20231228/ozbekiston-24-gigavatt-yashil-elektr-stantsiyalar-41850082.html
Ўзбекистонда умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станциялари ишга тушди
Ўзбекистонда умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станциялари ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Мамлакатнинг олтита ҳудудида 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станциялари ишга туширилди ва тармоққа уланди.
2023-12-28T09:30+0500
2023-12-28T09:30+0500
2023-12-28T11:19+0500
иқтисод
ўзбекистон
баа
хитой
инвестиция
энергетика
яшил энергия
шамол электр станцияси
қуёш фотоэлектр станцияси
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/1b/41847720_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_08283377fe148a20569865d5274c76ed.jpg
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга туширди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Президент мамлакатнинг олтита ҳудудида 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияларини ишга тушириш ва тармоққа улашга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.Инвестиция лойиҳаларнинг ҳамкорлари:Қайд этилишича, республикада илк бор 100 фоиз тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан, давлат-хусусий шериклик асосида Кармана ва Нуробод туманларида умумий қуввати 200 мегаваттлик қуёш станциялари барпо этилди. Ўтган даврда улар 1 миллиард киловатт соат “яшил” электр энергиясини ишлаб чиқарди.Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 900 мегаватт бўлган учта замонавий фотоэлектр станциясини барпо этиш лойиҳаси якунланди. Шунингдек, Навоий вилояти Томди туманида 500 мегаваттлик шамол электр станциясининг биринчи босқичи қуриб битказилди.Бундан ташқари, Хитойнинг “China Gezhouba Group” компанияси томонидан Бухоро ва Қашқадарёда умумий қуввати 1000 мегаваттлик қуёш станцияларининг биринчи босқичи қурилиши якунланди.Жами қиймати 2 миллиард долларлик ушбу станциялар тўлиқ ишга тушса, икки миллионта хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади, 2 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда саноат ва хизматлар соҳасида 4 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиш имконияти пайдо бўлади.Айтилишича, 2030 йилгача “яшил” энергетика манбаларини 27 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Бу ҳар йили 25 миллиард куб метр табиий газни иқтисод қилиш, атмосферага зарарли ташланмаларни 34 миллион тоннага қисқартиришга хизмат қилади.
ўзбекистон
баа
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/1b/41847720_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_a2d11d5cfa48a0cac3c287d271c993e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станциялари masdar муҳаммад жамол ал-рамаҳий china energy engineering corporation ву юнь china energy international group лю цзэсян china gezhouba group линь сяодан sepco iii dongfang electric corporation
ўзбекистон 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станциялари masdar муҳаммад жамол ал-рамаҳий china energy engineering corporation ву юнь china energy international group лю цзэсян china gezhouba group линь сяодан sepco iii dongfang electric corporation
Ўзбекистонда умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станциялари ишга тушди
09:30 28.12.2023 (янгиланди: 11:19 28.12.2023) Мамлакатнинг олтита ҳудудида 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станциялари ишга туширилди ва тармоққа уланди.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга туширди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Президент мамлакатнинг олтита ҳудудида 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияларини ишга тушириш ва тармоққа улашга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.
Ўзбекистон президенти шавкат Мирзиёев умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга туширди
Ўзбекистон президенти шавкат Мирзиёев умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга туширди
Ўзбекистон президенти шавкат Мирзиёев умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга туширди
Ўзбекистон президенти шавкат Мирзиёев умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга туширди
Инвестиция лойиҳаларнинг ҳамкорлари:
“Masdar” компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад Жамол Ал-Рамаҳий;
“China Energy Engineering Corporation” компанияси вице-президенти Ву Юнь;
“China Energy International Group” компанияси бошқаруви раиси Лю Цзэсян;
“China Gezhouba Group” компанияси бошқаруви раиси Линь Сяодан;
“SEPCO III”, “Dongfang Electric Corporation” ва бошқа компаниялар раҳбарлари.
Қайд этилишича, республикада илк бор 100 фоиз тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан, давлат-хусусий шериклик асосида Кармана ва Нуробод туманларида умумий қуввати 200 мегаваттлик қуёш станциялари барпо этилди. Ўтган даврда улар 1 миллиард киловатт соат “яшил” электр энергиясини ишлаб чиқарди.
Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 900 мегаватт бўлган учта замонавий фотоэлектр станциясини барпо этиш лойиҳаси якунланди. Шунингдек, Навоий вилояти Томди туманида 500 мегаваттлик шамол электр станциясининг биринчи босқичи қуриб битказилди.
Бундан ташқари, Хитойнинг “China Gezhouba Group” компанияси томонидан Бухоро ва Қашқадарёда умумий қуввати 1000 мегаваттлик қуёш станцияларининг биринчи босқичи қурилиши якунланди.
“Ушбу қурилиш ишлари жуда қисқа фурсатда – 9 ойда битказилгани диққатга сазовор”, –дейилади хабарда.
Жами қиймати 2 миллиард долларлик ушбу станциялар тўлиқ ишга тушса, икки миллионта хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади, 2 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда саноат ва хизматлар соҳасида 4 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиш имконияти пайдо бўлади.
“Ҳозир юртимизда 9 гигаваттли 22 та қуёш ва шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари устида ишлаяпмиз. Хорижий компаниялар билан сермаҳсул ҳамкорлигимизни тобора кенгайтириб борамиз", – деди Шавкат Мирзиёев.
Айтилишича, 2030 йилгача “яшил” энергетика манбаларини 27 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Бу ҳар йили 25 миллиард куб метр табиий газни иқтисод қилиш, атмосферага зарарли ташланмаларни 34 миллион тоннага қисқартиришга хизмат қилади.