https://sputniknews.uz/20231225/rossiya-ukraina-41746755.html
Россия ҳарбийлари Украинанинг фронт ортидаги таянч пунктини эгаллаб олди
Россия ҳарбийлари Украинанинг фронт ортидаги таянч пунктини эгаллаб олди
Sputnik Ўзбекистон
Разведкачиларнинг яна бир гуруҳи блиндажлар тармоғи ва пулемёт ўқ отиш нуқтасини дронлар ёрдамида аниқлаган. 25.12.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-12-25T13:46+0500
2023-12-25T13:46+0500
2023-12-25T13:46+0500
дунё янгиликлари
янгиликлар
россия
украина
ҳарбийлар
ҳарбий техника
ҳарбий
ҳарбий база
ҳужум
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/13/41625229_0:0:2966:1668_1920x0_80_0_0_92d7a47bb05bea7b62899eee9db29f69.jpg
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Жанубий гуруҳининг махсус бўлинмалари Артёмовск йўналишидаги фронт ортидаги Украина армиясининг таянч пунктига ҳужум қилди ва бир аскарни асирга олди. РИА Новости мухбири уларнинг ҳаракатини бевосита кузатди.Аскарлар тунда душманнинг орқа фронти бўйлаб ҳаракат қилишди, Украина блиндажи яқинида ниқобланиб, кузатувни бошладилар. Душман борлигидан дарак берганидан сўнг Россия артиллерияси ҳужумни бошлади, кейин разведкачилар позицияга кутилмаганда бостириб кирди."Бугун жуда самарали кун бўлди, разведкачилар ҳам кучларини ишга солдилар, душмандан бир позицияни қайтариб олишди, натижада бир киши асирга олинди", – деди "Сибирь" чақирувли отряд командири.Қўмондоннинг сўзларига кўра, операция душман орқа фронтида амалга оширилган."Кечаси иккаламизни позицияга олиб келишди, у ерда яна икки киши бор эди. Эрта тонгда, соат неччи эди билмайман, отишма бошланди. Икки киши ҳалок бўлди, мен окопдан чиқиб, автоматни ташлаб, таслим бўлишимни айтдим”, — деди УҚКнинг асирдаги ҳарбийси. Унинг қўшимча қилишича, россиялик ҳарбийлар Киев режими қўшинлари жойлашган позицияларга яқинлашган.“Душманнинг бир қанча позициялари аниқланди, мос равишда FPV-дронлари билан янада мустаҳкамланган позицияларга зарба бердик, душман "парчаланиб", ўз позицияларини тарк эта бошлади, шу тариқа биз (бундан – таҳр.) фойдаландик ва шу позицияларни эгаллаб олдик”, – дея таъкидлади "Сибирь".Разведкачиларнинг яна бир гуруҳи блиндажлар тармоғи ва пулемёт ўқ отиш нуқтасини дронлар ёрдамида аниқлади. Биринчисига ўқ-дориларни ташлаш тизими билан зарба берилган, қолганларини миномёт ва FPV-дронлари билан йўқ қилинган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/13/41625229_222:0:2953:2048_1920x0_80_0_0_7b06a1314fe543818d10e116960bf895.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, янгиликлар, россия, украина, ҳарбийлар, ҳарбий техника, ҳарбий, ҳарбий база, ҳужум
дунё янгиликлари, янгиликлар, россия, украина, ҳарбийлар, ҳарбий техника, ҳарбий, ҳарбий база, ҳужум
Россия ҳарбийлари Украинанинг фронт ортидаги таянч пунктини эгаллаб олди
Разведкачиларнинг яна бир гуруҳи блиндажлар тармоғи ва пулемёт ўқ отиш нуқтасини дронлар ёрдамида аниқлаган.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Жанубий гуруҳининг махсус бўлинмалари Артёмовск йўналишидаги фронт ортидаги Украина армиясининг таянч пунктига ҳужум қилди ва бир аскарни асирга олди. РИА Новости мухбири уларнинг ҳаракатини бевосита
кузатди. Аскарлар тунда душманнинг орқа фронти бўйлаб ҳаракат қилишди, Украина блиндажи яқинида ниқобланиб, кузатувни бошладилар. Душман борлигидан дарак берганидан сўнг Россия артиллерияси ҳужумни бошлади, кейин разведкачилар позицияга кутилмаганда бостириб кирди.
"Бугун жуда самарали кун бўлди, разведкачилар ҳам кучларини ишга солдилар, душмандан бир позицияни қайтариб олишди, натижада бир киши асирга олинди", – деди "Сибирь" чақирувли отряд командири.
Қўмондоннинг сўзларига кўра, операция душман орқа фронтида амалга оширилган.
"Кечаси иккаламизни позицияга олиб келишди, у ерда яна икки киши бор эди. Эрта тонгда, соат неччи эди билмайман, отишма бошланди. Икки киши ҳалок бўлди, мен окопдан чиқиб, автоматни ташлаб, таслим бўлишимни айтдим”, — деди УҚКнинг асирдаги ҳарбийси.
Унинг қўшимча қилишича, россиялик ҳарбийлар Киев режими қўшинлари жойлашган позицияларга яқинлашган.
“Душманнинг бир қанча позициялари аниқланди, мос равишда FPV-дронлари билан янада мустаҳкамланган позицияларга зарба бердик, душман "парчаланиб", ўз позицияларини тарк эта бошлади, шу тариқа биз (бундан – таҳр.) фойдаландик ва шу позицияларни эгаллаб олдик”, – дея таъкидлади "Сибирь".
Разведкачиларнинг яна бир гуруҳи блиндажлар тармоғи ва пулемёт ўқ отиш нуқтасини дронлар ёрдамида аниқлади. Биринчисига ўқ-дориларни ташлаш тизими билан зарба берилган, қолганларини миномёт ва FPV-дронлари билан йўқ қилинган.