Келаси йил Тошкентда ўтадиган Иннопром саноат кўргазмаси санаси маълум бўлди

© Sputnik / Максим Блинов“Иннопром. Марказий Осиё” саноат кўргазмаси
“Иннопром. Марказий Осиё” саноат кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2023
Oбуна бўлиш
“Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси Ўзбекистонда 4-маротаба ўтказилади. У бир платформада Ўзбекистон, Россия ва минтақанинг бошқа мамлакатлари ҳукумати раҳбарларининг ўринбосарлари, бизнес бирлашмалар ва ишлаб чиқариш компанияларини бирлаштиради.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Келаси йилнинг 22-24 апрель кунлари Тошкентда “Иннопром. Марказий Осиё” саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган журналистлар иштирокидаги учрашувда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Иннопром бир қатор муҳим муаммоларни ҳал қилишга, хусусан, саноатдаги энг янги технологиялар ва ишланмаларни илгари суриш, шунингдек, Россия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар корхоналари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашишга чақирилган.
© Sputnik / Авенир ДебердеевРоссиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев
Злыгостев Константин Николаевич  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2023
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев
"Биз ҳар доим “Иннопром. Марказий Осиё” россиялик ҳамкасблар нафақат ўзбекистонлик, балки анъанавий равишда кўргазмада иштирок этувчи дўст мамлакатлардаги ҳамкасблар билан алоқа ўрнатиши мумкин бўлган платформа эканлигини таъкидлаб келганмиз. Бу бизнинг ЕОИИдаги ҳамкорларимиз – Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, шунингдек, Яқин Шарқ ва Кавказорти давлатларидан”, — таъкидлади Злигостев.
© Sputnik / Авенир ДебердеевРоссиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев
Злыгостев Константин Николаевич  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2023
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили, шунингдек, кўргазма майдони ҳам, кўргазма иштирокчилари ва ташриф буюрувчилар сони ҳам йил сайин ортиб бораётганини қўшимча қилди.
Шу тариқа, жорий йилда учинчи марта ўтказилган Иннопром кўргазмасида 35 мамлакатдан 10 мингдан ортиқ бизнес вакиллари ва 300 дан ортиқ хорижий компаниялар иштирок этди. Таққослаш учун, 2022 йилда 12 мамлакатдан 2,5 минг иштирокчи қатнашган.
"Ишончим комилки, “Иннопром. Марказий Осиё” Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳаётидаги асосий саноат воқеаларидан биридир”, — дея қўшимча қилди Злигостев.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда шу йилнинг 24-26 апрель кунлари “Иннопром. Марказий Осиё” - учинчи халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтган эди. Унда турли мамлакатларнинг 300 дан ортиқ компаниялари иштирок этди. Биринчи Иннопром Ўзбекистонда 2021 йилда бўлиб ўтган.
Денис Мантуров. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2023
Иннопром — 2023
“ИННОПРОМ”га бўлган талаб фақат ўсиб боради – Мантуров
Янгиликлар лентаси
0