Международная промышленная выставка Иннопром-2022. Центральная Азия - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Иннопром — 2023
Тошкентда 24-26 апрель кунлари “Иннопром. Марказий Осиё” — учинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда турли мамлакатларнинг 300 дан ортиқ компаниялари иштирок этмоқда. Уч давлат ўз миллий стендлари билан иштирок этмоқда: Ўзбекистон, Россия ва Беларусь.

“ИННОПРОМ”га бўлган талаб фақат ўсиб боради – Мантуров

© Sputnik / Рамиз БахтияровДенис Мантуров. Архивное фото
Денис Мантуров. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия вазири бўлажак кўргазмадан умидлари билан ўртоқлашди, шунингдек, бу йил унда кимлар иштирок этиши ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. “ИННОПРОМ”га бўлган талаб фақат ўсиб боради, деди Россия Федерацияси бош вазирининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Мантуров бўлажак кўргазмадан умидлари билан ўртоқлашди, шунингдек, бу йил унда кимлар иштирок этиши ҳақида гапирди.

“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бугун очилади. Aммо асосий сессия эртага, 25 апрель куни, бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Россия ва минтақанинг бошқа давлатлари ҳукуматлари раҳбарларининг ўринбосарлари, тадбиркорлик бирлашмалари ва ишлаб чиқариш компаниялари раҳбарлари бир саҳнада йиғилади.

Сессия иштирокчилари орасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Россия бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, Aрманистон иқтисодиёт вазири Ваган Керобян, Россия экспорт маркази бош директори Вероника Никишина бор.
Ўтган йили кўргазмада 12 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда 240 та экспонант иштирок этган. Тадбирда 24 та давлатдан 10 000 нафардан ортиқ киши қатнашган ва натижада 50 дан ортиқ шартномалар имзоланган.
“Йил сайин кўргазма кенгайиб, ташриф буюрувчиларнинг қизиқиши ортиб бораётганидан жуда хурсандман: бу йил экспозициянинг умумий майдони 14 минг квадрат метрга етди, унда 3 та миллий стенд – Россия, Ўзбекистон ва Беларусь тақдим этилади”, - деди Денис Мантуров.
Вазир, шунингдек, Россия вилоятларининг 17 та коллектив стендларида, жумладан Свердловск, Пенза, Новгород, Саратов, Челябинск вилоятлари, Татаристон, Ханти-Манси автоном округи – Югра ва бошқаларда кўргазма иштирокчилари ва ташриф буюрувчилари ҳудудий корхоналарнинг ютуқлари билан танишишлари мумкинлигини қўшимча қилди.

“Кўргазмада турли мамлакатлардан 300 дан ортиқ компания иштирок этмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 20 фоизга кўпдир. “Ростех” ва “Росатом” давлат корпорациялари, “КAМAЗ”, “AВТОВAЗ”, “Ўзавтосаноат”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзэлтехсаноат”, “БелAЗ”, “МТЗ-ХОЛДИНГ” каби Россия, Ўзбекистон ва Беларусь саноатининг “капитанлари” шулар жумласидандир”, - деди Мантуров.

Вазирнинг сўзларига кўра, "ИННОПРОМ" бизнес, илмий ва эксперт ҳамжамиятлари вакиллари ўртасида очиқ ва сиёсийлашмаган мулоқот, янги ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, мавжуд савдо ва ишлаб чиқариш алоқаларини кенгайтириш, янги истиқболли ташаббус ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун ноёб имкониятлар яратади.
Денис Мантуров, шунингдек, кўргазмага қизиқиш, унинг долзарблиги ва аҳамияти вақт ўтиши билан ортиб боришига ишонч билдирди.
24-26 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МКК майдонида учинчи бор “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0