Ўзбекистон ва Бошқирдистон саноат кооперациясини ривожлантиришга келишиб олди

© Торговое представительство Российской Федерации Бошқирдистон Ўзбекистонга газ ускунаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беради
Бошқирдистон Ўзбекистонга газ ускунаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беради - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2023
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат ўртасида 1 млн 700 минг доллардан ортиқ суюлтирилган газ учун идишларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Бошқирдистон компаниялари Ўзбекистонга саноат ускуналари, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси хабар берди.
Бошқирдистон республикаси ташқи иқтисодий алоқалар ва минтақавий конгресс фаолияти вазирининг биринчи ўринбосари Лена Изотова бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.
Делегация таркибига лаборатория жиҳозлари, суюлтирилган газ баклари, маданий ландшафт, геосинтетик материаллар, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи 8 та компания кирди.
Ишбилармонлик миссияси доирасида Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистон иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, ҳамкорлик йўналишлари, шунингдек, Бошқирдистон тадбиркорлари бизнес юритишда дуч келадиган муаммоли масалаларни муҳокама қилишди.
© Торговое представительство Российской Федерации Бошқирдистон Ўзбекистонга газ ускунаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беради
Башкирия развивает промкооперацию с Узбекистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2023
Бошқирдистон Ўзбекистонга газ ускунаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беради
“Учрашув якунлари бўйича Савдо ваколатхонасида умумий қиймати 160 миллион рублдан (1 миллион 700 минг доллардан ортиқ) ортиқ суюлтирилган газ учун идишларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари ҳам делегация аъзолари билан учрашди. Унда Россия ҳудудида станциялар сонини кенгайтириш ҳамда лойиҳа доирасида Уфа шаҳрига ҳам “Агроэкспресс” поездлари етиб боришини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳар икки давлатнинг аграр соҳада фаолият олиб бораётган илмий тадқиқот институтлари ўртасида халқаро форум ва конференциялар ўтказиш таклиф этилди.
Янгиликлар лентаси
0